Qazvin

Қазвин — Эроннинг шим.ғарбий қисмидаги шаҳар. Элбурс тоғининг жан. этагида. Аҳолиси 292 минг киши (1997). Транспорт йўлларининг муҳим чорраҳаси. Қишлоқ хўжалиги раёнининг савдо маркази. Озиқ-овқат, кўнпоябзал, тўқимачилик, ойнашиша ва электротехника саноати корхоналари мавжуд. Гилам тўқилади.
Шаҳар Сосонийлар давридан маълум. Ўрта асрларда Қ. орқали Эрондан Жанубий Кавказга бориладиган савдо йўли ўтган. 1220-йилда шаҳарни мўғул босқинчилари бузиб ташлаган. Кейинроқ қайта тикланиб, Эроннинг маданият марказларидан бирига айланган. ХВИ асрда шаҳар айниқса равнақ топган. Ўша даврда Қазвин миниатюра мактаби шаклланган. 1548—98 йилларда Сафавийлар давлати пойтахти бўлган. ХВИИИ асрда ўз мавқеини йўқотган. Меъморий ёдгорликлардан Жоме масжиди (12— ХВИИ асрлар), Ҳайдария масжиди (ХИИ аср) ва бошқалар сақланган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |