Қичқириқ (норвегча: Скрик, 1893) норвег рассоми Эдвард Мунч чизган экспрессионистик расмлар сериясидир. Унда қизил осмон фонидаги агонияга тушган киши тасвирланган. Ушбу расм одамзотнинг экзистенсиалистик хавотир ва қўрқув исканжасида қолиши рамзидир, деб ҳисобланади[1]. Мунч шу расмнинг бир неча вариантларини чизган. Энг қизиғи шундаки, бу суратни сотиб олган киши кўп ўтмай вафот этаверган.[манба керак] Охир-оқибат суратни музейга топширишган.

Қичқириқ
(Норвегча: Скрик)
Эдвард Мунч, 1893
Мойбўёқ, темпера ва пастел билан картонга чизилган
91 × 73.5 см
Миллий Галерея, Осло

Қичқириқ икки марта - 1994 ва 2004-йилларда ўғирланган; иккала ҳолда ҳам топилиб, қайтарилган.

2012-йил 2-май куни Неw Ёркдаги кимошди савдосида Қичқириқ 119,9 миллион АҚШ долларига сотилди.[2][3]

2020-йилнинг июн ойида Лондоннинг “Челси” клуби хўжайини Роман Абрамович “Сотбис” ауксионида Мункнинг “Қичқириқ” картинасини сотиб олди. Харид нархи 120 миллион долларни ташкил этган. Абрамович машҳур картинанинг тўрт вариантидан бирини сотиб олган. “Қичқириқ” — Эдвард Мункнинг 1893—1910-йилларда яратилган суратлар сериясидир.

Манбалар