Qilchuvalchanglar
Қилчувалчанглар — умуртқасиз ҳайвонлар синфи. 12 уруғи маълум. Танаси қилсимон (номи шундан). Оқ, оч жигарранг ёки қора, уз. бир неча мм дан 1,5 м гача. Йўғонлиги 0,5–2 мм. Ҳашаротлар ва қисқичбақасимонларда паразит. Ичаги қисман редуксияга учраган; ҳайвон танасида осмотик озиқланади. Айириш органлари бўлмайди, 5 туркумга мансуб 300 тури тарқалган. Вояга етган Қ. чучук сувлар ва денгизларда яшайди. Бир неча млн. тухумини оқ тизимча кўринишида қўяди. Личинкалари дастлаб эркин яшайди; кейинроқ ҳаракатчан хартуми ёрдамида оралиқ хўжайини (ниначилар, хирономидлар, кунликлар личинкаси)га ўтиб, систа ҳосил қилади. Қ. асосий хўжайини танасида вояга етади ва унинг қобигини тешиб сувга чиқади. Сувга тухум қўйиб, ўзи ҳалок бўлади. Қ.нинг тўлиқ ривожланиш сикли 1 йилдан кўпроқ давом этади. Чучук сув ҳавзаларида, жумладан, Ўзбекистонда оддий қ. кўп учрайди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |