Qilichniyozboy
Қиличниёзбой — Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти, Туркманистоннинг Тошҳовуз вилояти ҳудудидан ўтадиган давлатлараро канал. Амударёдан сув олади. Икки тармоқ Қиличниёзбой ва Гурландан иборат. Умумий уз. тармоқлари билан бирга 102 км. Бош қисмида сув ўтказиш имконияти 120 м³/с. Канал ва унинг шохобчалари 1939—42 йилларда ҳашар йўли билан қурилган. кейинги йилларда бир неча марта реконструксия қилинган. 1965-йилда магистрал каналнинг янги бош участкаси қурилди. 1969-йилда кафолатли сув олиш учун уз. 7 км, сув сарфи 120 м³/с бўлган тўйинтирувчи канал — Турангасоқа қазилди. Қ. 70 минг гектарга яқин ер (шундан 20,7 минг га Гурлан туманида, 16,7 минг га Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида, 26,2 минг га Тошҳовуз вилоятида)ни суғоради.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Туркманистон географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Гидрологияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |