Қимиз — бия сутидан тайёрланадиган шифобахш ичимлик. Ҳар 3 соатда бир марта соғиладиган бия сутини сут кислота бактериялари ва ачитқилари билан йўли билан махсус мешларда аралаштириб тайёрланади. Тайёр Қ. мешларда сақланади, ташилади. Қуйганда кўпиради. Таркибида 2—2,5% оқсил, 1—2% ёғ, 3,5-4,8% қанд, 1 л Қ.да 100–200 мг С, А, Д, Е, РР ва В гуруҳ витаминлар; 400–600 мг фосфор ҳамда 800–1000 мг калций бор. Кучсиз Қ. таркибида 0,6—0,8%, ўртачасида 0,8— 1%, кучлигида 1 — 1,2% сут кислота; кучсизида 1% гача, ўртачасида 1 — 1,5% ва кучлигида 3% гача спирт бўлади. Қ.нинг энергетик қиймати 300—400 ккал.

Қ. организмда овқат таркибидаги оқсил ва ёғларнинг тез ҳазм бўлишига ёрдам беради, моддалар алмашинувини яхшилайди, иштаҳа очади, парҳез ва шифобахш хусусиятларга эга. Қ. тайёрлаш ва ичиш замонлардан бери, айниқса, кўчманчи чорвадор халқлар ўртасида кенг ёйилган. Милоддан аввалги В асрда Геродот скифлар турмушини тасви.рлаганда уларнинг энг яхши кўрадиган ичимлиги олдиндан алоҳида тайёрлаб қўйиладиган бия сути эканлигини қайд этган. Қ.ни даво мақсадларида ўпка сили касаллигининг олдини олиш ва даволашда, шунингдек, айрим ошқозон-ичак касалликларида тавсия қилинади. Осиё, қисман Европа мамлакатларида Қ. кўп тайёрланади.

Адабиётлар

Қимиз
  • Панфилов Н.Е., Сут ва саломатлик, Т. 1991.