„Қиморбоз“ – Фёдор Достоевский томонидан ёзилган роман. Илк маротаба 1866-йилда нашр этилган.

Қиморбоз
Муаллиф(лар) Ф.М.Достоевский
Тил русча
Жанр(лар)и роман
Аввалгиси Жиноят ва жазо
Кейингиси Телба
Достоэвский яшаган квартиранинг балконидаги барелеф. Ёзувда: „Қиморбоз“ романи шу ерда ёзилган. Баден Баден

Яратилиш тарихи

1863-йилда Фёдор Достоевский дам олиш учун Виэсбаденга келади. У ерда бир неча кунлар ичида қимор ўйнаб, нафақат ўзининг, балки дўсти Полина Суслованинг ҳам барча нақд пулларини совуриб юборади. Ушбу қарзларидан қутулиш мақсадида эса „Қиморбоз“ номли янги романини тезроқ ёзиб тугатиш учун нашриёт билан шартнома тузади.

Достоевский Бад Ҳомбургга уч марта ташриф буюради. У ерда казинода қимор ўйнаб, рулетда бир неча бор катта миқдордаги пулларини йўқотади ва охир-оқибат умидсизликка тушади. Романни ёзишда муаллиф Бад Ҳомбургдан олган таассуротларидан фойдаланган. Айрим маълумотларга кўра, „Қиморбоз“ романи Санкт-Петербургдаги Столярний дурадгорлик хиёбонида ёзилган[1].

Ушбу роман устида ишлаётган Фёдор Достоевский дўсти А. П. Милюковнинг маслаҳати билан асарни ўз қўли билан эмас, балки стенограф хизматидан фойдаланган ҳолда ёзишга қарор қилади. Аввалига Достоевский бу фикрга дарҳол рози бўлмайди, чунки бундай усул унинг учун ғайриоддий эди. Аммо иш жараёнида у ўзига Анна Сниткина исмли стенограф ёллайди ва тез орада Сниткина билан яқинлашиб, унга уйланади. Тўйдан сўнг, келин-куёв асал ойи учун Европага, хусусан, Баден-Баденга саёҳатга борадилар. Шундан сўнг, Достоевский хотинига бошқа қимор ўйнамасликка ваъда беради ва ҳақиқатан ҳам ҳаётининг сўнгги 10 йилида бирор марта ҳам қимор ўйнамайди.

Романнинг мавзуси қимор ўйинларига бўлган эҳтиросдир. Романдаги Полина Александровна образи реал ҳаётда Достоевский дўсти Суслованинг прототипи ҳисобланади. Асардаги қиморбознинг Полина билан оғриқли муносабатлари ҳам Достоэвский ва Суслова ўртасидаги мураккаб муносабатларнинг аксидир.

Сюжети

Ҳикоя қимор ўйини ҳақида. Воқеалар Германиянинг Рулетенбург (шаҳар номи ўйлаб топилган) номли курорт шаҳрида бўлиб ўтади. Бош қаҳрамон Алексей Иванович истеъфодаги генералнинг оиласи билан саёҳатга чиқади ва унинг болаларига ўқитувчи бўлиб хизмат қилади. Оиладаги ҳар бир киши катта меросга эга бўлиш илинжида бувисининг ўлимини кутаётган бўлади. Айни пайтда бош қаҳрамон Алексей генералнинг ўгай қизи бўлмиш Полинани севиб қолади. Аммо қизнинг ўзи франсуз йигити де Гриэга ошиқ бўлади. Бу орада ҳамма ўлимини интизорлик билан кутаётган кампир шаҳарга, уларнинг олдига бутунлай соғлом тарзда ташриф буюради, у рулетка ўйнашга жуда қизиқади ва шу туфайли бойлигининг бир қисмини қиморда йўқотади. Алексей Полинага ёрдам бериш мақсадида қиморда катта миқдорда пул ютиб олади, бироқ мағрур қиз Алексейдан бу пулларни қабул қилмайди. Алексей қиморбозга айланади ва орадан икки йил ўтгач, аслида Полина ҳам уни севганига амин бўлади.

Фойда ва зарарлар миқдори

Романда ХИХ асрда Европада муомалада бўлган турли хилдаги пул бирликлари номлари келтириб ўтилган. Хусусан, талер, фридрихсдор, флорин, гулден, франк ва рубл тилга олинган. Қуйида романда номлари келтирилган валюталарнинг рубл шаклидаги нисбати келтирилган:

  • талер – 0,9354 рубл;
  • фридрихсдор – 6,1450 рубл;
  • флорин – 0,6154 рубл;
  • гулден – 0,6154 рубл;
  • франк – 0,3077 рубл.

Шундай қилиб, қайта ҳисоб-китоб қилинганда, Алексей Ивановичнинг Парижга жўнаб кетганидан кейинги ютуғи тахминан 61 минг рублни (200 000 франк) ташкил этгани ойдинлашади. У бу пулларни сарф этиб бўлгандан кейин йилига 220 рубл маош эвазига котиблик лавозимига ишга киради.

Маданий таъсири

Санкт-Петербург Катта драма театри саҳнасида „Қиморбоз“ спектакли намойиши, режиссор Роман Мархолия

„Қиморбоз“ романи асосида Сергей Прокофев томонидан опера яратилган ва ушбу опера учун Сергей Прокофевнинг ўзи роман асосида либретто ёзган. Опера премераси 1929-йилда Брюсселда, кейинчалик 1974-йилда Москвада бўлиб ўтган.

„Қиморбоз“ романи кўп бора экранлаштирилган, шунингдек, асар асосида театрлаштирилган бир қанча спектакллар ҳам мавжуд:

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ А. Г. Достоэвская „Воспоминания“.

Ҳаволалар