Qirguli

Қиргули Фарг'она шаҳрининг мавзеларидан бири бўлиб, шаҳар марказидан 4 км узоқликда жойлашган. Аҳолиси тахминан 30 минг киши. Қиргули мавзеси 2004-йилгача алоҳида Қиргули тумани сифатида мавжуд бўлган. Мавзе Марг'илон шаҳри ва Тошлоқ туманлари билан чегарадош. Қиргули Фарғона шаҳрининг саноатлашган ҳудуди ҳисобланади. Мавзеда нефтни қайта ишлаш заводи (ФНҚИЗ), кимёвий ўгитлар заводи Фарғонаазот ОАЖ, Ацетат-тола заводи, Механика заводи, Иссиқлик электростанцияси фаолият юритади. Қиргули темир йўл станцияси темир йўл тармоғи саонат моллари ташиш учун барпо этилган. Мавзеда „Шарқ“ мехмонхонаси фаолият юритади. Шунингдек "Нефтчи" футбол клубининг машғулот ва маъмуриз базаси, Сержантлар таркибини қайта тайёрлаш (милиция мактаби), кабилар ҳам айнан Қиргулида жойлашган. 26-АТС телефон тармоғи бу ҳудуд учун алоқа ҳизмати кўрсатади.
Олий ўқув юртларидан Фарғона Политехника институти, ўрта таълим муассасаларидан кимё технологиялари ва политехника, транспорт, ижтимоий иқтисодиёт, электротехника коллежлари ва академик лицей фаолият юритади.
Манбалар
Ҳаволалар
- Қиргули ҳақидаги русча сайт (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-11-23 санасида архивланган)
- Фарғона Политехника институт сайти (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-04 санасида архивланган)