Qirmizi olma
„Қирмизи олма“ — ўзбек хонандаси Улуғбек Раҳматуллаев ижро этган қўшиқ. Дастлаб сингл о'лароқ 2015-йил эълон қилинган. „Қирмизи олма“ қўшиғи Раҳматуллаевнинг 2015-йил эълон қилинган „Ёшлик“ номли албомига ҳам киритилган. Шунингдек, 2020-йил эълон қилинган „Сени излаб“ албомига қўшиқнинг жонли версияси киритилган. Хонанда қўшиқни рус тилида „Яблоко любви“ (русча: Яблоко любви) номи билан ижро этган. Тарона хонанданинг ўша йили чиқарилган айни номли студиявий албомига киритилган[1]. „Қирмизи олма“ Раҳматуллаев репертуаридаги энг кенг танилган қўшиқларнинг биридир.
| „Қирмизи олма“ | |
|---|---|
| Улуғбек Раҳматуллаев қўшиғи | |
| Қирмизи олма албомидан | |
| Чиқарилган санаси | 2015 |
| Жанр | поп |
| Давомийлиги |
3:54 (тўлиқ версия) 3:39 (қисқа версия) 4:09 (клип версияси) |
| Клипи | |
| „Қирмизи олма“ ЁуТубеда | |
Қўшиқ тоналлиги — си-бемол минор[2]. Қўшиқнинг ўзбекча версияси клипи 2016-йилнинг мартида ЁуТубега юкланганидан то 2022-йилнинг сентябрига қадар 21 миллион мартадан ошиқ, русча версияси клипи эса 20 миллион мартадан ошиқ кўрилган.
Бугунга қадар бир неча хорижлик хонанда таронани кавер қилган. 2015-йил эронлик хонанда Ареф қўшиқни „Ки беҳтар аз то“ (форсча: کی بهتر از تو) номи билан форс тилида куйлаган[3]. Раҳматуллаев Ареф ундан рухсат олмаганини, аммо каверга эътирози йўқлигини билдирган[4]. 2021-йил эса Арҳан „Қирмизи алма“ номи билан озарбайжон тилида ижро этган[5]. 2021-йил Раҳматуллаев қўшиқни хонанда Нилуфар Усмонова билан ижро этган.
„Тҳе cовер уп кидс“[изоҳ 1] кўрсатувининг 3-сонида (8-ноябр, 2020-йил) Раҳматуллаев қўшиқлари кавер қилинган. „Қирмизи олма“ қўшиғини кўрсатув иштирокчиси Рустамхон Сайфуллаев ижро этган. Сайфуллаев қўшиқни уч хил услубда, жумладан, миллий чолғулар жўрлигида ижро этган ва Раҳматуллаев олқишига сазовор бўлган[6].
Изоҳлар
- ↑ Кўрсатув ижодкорлари „cовер-уп“ сўзи инглиз тилида 1) бирор нарсани, айниқса ножўя иш ёки хатони яшириш уринишини ёки 2) сувдан чиққанда чўмилиш кийими устидан ташлаб олинадиган уст-бошни англатишидан бехабар бўлгани учун кўрсатувни шундай номлаган.
Манбалар
- ↑ „Қирмизи олма“. Ризанова. Қаралди: 30-сентябр 2022-йил.
- ↑ Атаев, Нодир „Аккорд зиналари“. Гитара чалишни ўрганамиз. Қаралди: 30-сентябр 2022-йил.
- ↑ „Ки Беҳтар Аз То“. Спотифй. Қаралди: 30-сентабр 2022-йил.
- ↑ „Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Қирмизи олма” қўшиғини эронлик хонанда ўғирлади (видео)“. Дарё (6-январ 2017-йил). 2022-йил 30-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 30-сентабр 2022-йил.
- ↑ „Қирмизи Алма“. Спотифй. Қаралди: 30-сентабр 2022-йил.
- ↑
Cовер-уп кидс кўрсатувининг 3-сони Улуғбек Раҳматуллаев иштирокида ЁуТубеда Қаралди: 30-сентябр 2022-йил