Qirqquloqdoshlar
Қирққулоқдошлар — қирққулоқнамолар ёки сиатеянамолар қабиласига мансуб оила. 50 га яқин туркуми, 1500 га яқин тури маълум. Қ. Ер юзида кенг тарқалган. Оила вакилларининг илдизпоялари йўғон, айримларининг поялари шохланган ва ташқи томонидан қўнғир рангли тангачалар билан қопланган. Барглари мураккаб пацимон. Овал ёки думалоқ шаклдаги соруслари баргларининг остки томонида жойлашган. Юмшоқ, серет ва ширин илдизпоясида глюкозид, олма кислотаси ва сапонинлар бўлади. Барги ва илдизпоясининг қайнатмаси тиббиётда ишлатилади. Оиланинг баъзи турлари барглари учун манзарали ўсимлик сифатида гултувакларда ўстирилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |