Қирқёп – Ўзбекистоннинг Хоразм вилояти Хонқа туманидаги қишлоқлардан бири. Майдони 0.36 минг кв км.

Қирқёп
қишлоқ
Мамлакат Ўзбекистон
Вилоят Хоразм вилояти
Туман Хонқа тумани
Иқлим тури кескин континентал
Расмий тил(лар)и ўзбек тили
Конфессиявий таркиб мусулмонлар
Вақт минтақаси УТC+5
Почта индекс(лар)и 220810[1]
Автомобил коди 90

Этимологияси

Қишлоқнинг номи сув билан боғлиқ. Яъни унинг бир томонидан Хонқа ариғи ва бошқа томонида Шовот канали оқиб ўтади. Шу сабабли бу ерда ариқ ва каналлар кўп ва тармоқланиб кетган. Аҳоли тилида аста-секин „қирқ ёп“ – „қирқ“ кўплик маъносида ва „ёп“ ариқ ёки сув ҳавзаси маъносидаги сўз қўллана бошлаган[2].

Тарихи

Қишлоқ номи ХИХ—ХХ асрларга таалуқли манбаларда, Хива хонлиги архив ҳужжатларида учрайди. Хонлик архив маълумотларида қишлоқ маъмурий бирлик сифатида қайд этилган. Аҳоли Шерим Шайх, Авазбобо Сўфи, Худойназарбой Ниёзмуҳаммадбой ва Авазмуҳаммадкўса масжид қавмларига бирлашган. Ўша давр Қирқёп аҳолиси асосдан деҳқончилик билан шуғулланган бўлиб, ўртахол тарзда ҳаёт кечирган. Г. П. Данилевский кузатувларида қишлоқ аҳолиси асосан хонликдаги қазув ишлари учун бошқа ҳудудлардан кўчириб келинган ва унадан аввал урушлар вақтида қул қилиб келтирилган туркман ва эронийларнинг авлодлари эканлигини таъкидлаган[3].

Ҳудудий бўлиниши

Қишлоқ таркибида Пахтакор, Маданий ер, Обод, Дўрмон ва Хонқаобод каби маҳаллалардан иборат[3].

Аҳолиси

2013-йил маълумотларига кўра Қирқёпда 19 864 киши истиқомат қилган бўлиб шундан 19 853 киши ўзбек, 4 киши рус ва туркман, қозоқ, татар, тожик, белорус миллатига мансуб[3].

Ижтимоий соҳа обектлари

Қишлоқда 6 та мактаб, 3 та боғча, 80 дан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш обектлари ва „Хонқа“ дам олиш маскани жойлашган[4].

Адабиётлар

  • Нуржонов, Комилжон; Жуманиёзова, Мамлакат. Хонқа тарихи. “Хоразм” нашриёти. ИСБН 978-9943-4488-1-0. 

Манбалар

  1. ↑ „Хоразм вилояти аҳоли пунктлари почта индекслари“. ҳттпс://www.голденпагес.уз/уз/почта/кҳорезм_регион_почта/. Қаралди: 9-октябр 2023-йил.
  2. ↑ Комилжон Нуржонов, Мамлакат Жуманиёзова & Хонқа тарихи, сс. 21–22.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 Комилжон Нуржонов, Мамлакат Жуманиёзова & Хонқа тарихи, с. 22.
  4. ↑ Комилжон Нуржонов, Мамлакат Жуманиёзова & Хонқа тарихи, сс. 22–23.