Қирсичқонлар - кемирувчилар туркумига мансуб сут эмизувчи ҳайвонларнинг кенжа оиласи. Баъзи олимлар фикрича, мустақил оила. 40 га яқин уруғи мавжуд. Шимолий ярим шар материклари ва кўпгина оролларида, Шимолий Африка, Ҳиндистон, Япония, Курил, Командор ороллари, шунингдек, Мексиканинг Шимолий қисмигача бўлган жойларда тарқалган. Танасининг уз. 10—12 см, баъзилари-ники 36 см гача. Думи танасининг ярмича. Ранги — қўнғир ёки кулранг. Жағ тишлари доим ўсиб туради. Кўпчилик тури колония бўлиб яшайди. Йил бўйи фаол ҳаёт кечиради. Ўсимликларнингер устки қисмлари билан озиқланади. Йилда 4—6-марта 4—8 тадан бола туғади. Кўпгина қишлоқ хўжалиги экинларининг хавфли зараркунандаси. Туляремия, лептоспироз каби касалликлар қўзғатувчиларининг табиий манбаи. Иирик турлари (мас, ондатра) мўйнаси учун овланади. Ўзбекистонда оддий Қ, закас-пий қирсичқони, жамоатчи Қ. ва бошқа тарқалган.