Қиш ҳаловати
„Қиш ҳаловати“, тўлиқ номи „Сайланма. Қиш ҳаловати. 4-жилд“ — ўзбек шоири Эркин Воҳидов қаламига мансуб шеърий асарлар тўплами. Яна етти китоб — „Баҳор таровати“, „Ёз ҳарорати“, „Куз саховати“, Қалб садоқати", „Эрк саодати“ асарларидан ҳамда икки жилд бадиий таржималардан иборат „Тўла асарлар тўплами“ деб номланган саккиз жилдли тўпламнинг тўртинчи жилди. 2016-йил Тошкент шаҳрида „Шарқ“ нашриёт-матбаа аксиядорлик компанияси бош таҳририятида чоп этилган. Тўпламга киритилган илк тўрт китоб умрнинг тўрт фаслини ифода этувчи асарларни ўзида жамлаган бўлиб, тўртинчи жилд қиш фасли ва кексаликка бағишланган[1].
| Муаллиф(лар) | Эркин Воҳидов |
|---|---|
| Тил | ўзбекча |
| Жанр(лар)и | шеърлар, драма ва адабий мақолалалар |
| Нашр этилган санаси | 2016 |
| Нашриёт | „Шарқ“ нашриёт-матбаа аксиядорлик компанияси бош таҳририяти |
| Саҳифалар сони | 418 |
| ИСБН | ИСБН 978-9943-26-419-9 |
| Аввалгиси | „Куз саховати“ |
| Кейингиси | „Қалб садоқати“ |
Тўпламга асосан шоир умрининг сўнгги йилларида ёзган шеърлар ва битта драма киритилган. Шунингдек, китобнинг иккинчи ярмидан Воҳидов қаламига мансуб адабий мақолалар ўрин олган.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Сайланма 4-жилд. Қиш ҳаловати, ИПАК „Шарқ““. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси. Қаралди: 2020-йил 13-декабр.[сайт ишламайди]
Ҳаволалар
- „Ёз ҳарорати“ Китобим сайтида (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-01-16 санасида архивланган)
- „Қиш ҳаловати“ Китоблар дунёси сайтида
| Китобга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |