Қишки сарой (русча: Зимний дворец, Дворец Искусств ) - Санкт-Петербург шаҳридаги меъморий ёдгорлик (1754—62, меъмори В.В.Растрелли); барокко услубида қурилган. 1917-йилгача Россия императорларининг қароргоҳи бўлган; 1918-йилда қисман, 1922-йилда бутунлай бино Эрмитаж ихтиёрига берилган. Бино тўртбурчак шаклида ички ҳовлили; тарзлари Нева дарёси, Адмиралтейство ҳамда Сарой майдонига қараган. Маҳобатли бино ҳашамдор ва бир ўқ йўналишида жойлашган; ўлчамлари (1000 дан ортиқ хона) ва турлича кўринишдаги тарзлари, ўткир чиқиб турган қисмлар, зинапоясимон бурчаклар, ўзгарувчан маромдаги устунлар унга қудратли шакл, салобатлилик ва кўркамлик бахш этган; ўймакорлик, ганчкорлик билан ишланиб, зарҳалланганлиги бинонинг тантанаворлигини оширган. Интерерлари бир қанча маротаба қайтадан ўзгартирилган (мас, 1837-йилдаги ёнғиндан сўнг тарзлари ва тантаналар зали таъмирланган).

Яна қаранг