Қишлиқ (сибирча: Ҡышлыҡ Қışлıқ; рус манбаларида Кашлик), Сибир — Сибир хонлигинит пойтахти (ХВ асрнинг охиридан). тоболск шаҳридан 17 км юқорида, Иртиш дарёсининг ўнг қирғоғида, Сибирка ирмоғининг қуйилиш жойида жойлашган. ХИВ аср бошларидан маълум. ХВИ асрда Қ. аҳолиси савдо ва ҳунармандчилик (темирчилик, тўқимачилик, этикдўзлик, мўйнадўзлик, суякдан буюмлар ясаш), балиқ овлаш, деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланганлар. Қ. атрофида истеҳкомли бир қанча майда шаҳарчалар бўлиб, уларда хон ва унинг қариндошлари яшаган. 1582-йил кузида Ермак қўшинлари томонидан босиб олингандан сўнг Қ.да ҳаёт сўнган. Қ.да (Искар шаҳар харобасида — татарча Эски ер) 1915-йил В.Н.Пигнатти қазишма ишлари олиб борган.