Қиштибий (бошқирдча: Ҡыҫтыбый) – бошқирд миллий ошхонасига тегишли таом турларидан бири. У татарлар орасида, шунингдек, Ўрта Осиёнинг кўплаб халқлари ошхонасида учрайди. Қиштибий хамиртурушсиз тайёрланган хамирдан пиширилади. Хамирга қийма сифатида тариқ, гречка бўтқаси ва картошка пюреси ишлатилади.

Қиштибий

Қиштибий таоми
Миллий ошхона Бошқирдистон пазандачилиги
Асл номи Ҡыҫтыбый
Асосий компонентлари ун, тухум, сут ёки қатиқ
Бошқа компонентлари қийма учун: гўшт ёки гречка бўтқаси ёки картошка
Ўхшашлари пирог, сочени

Этимологияси

Татар[1] ва чуваш тилларининг[2] тадқиқотчиси Рифкат Газизянович Ахметянов „Татар теленең кыскача тарихи-этимологик сүзлеге“ (Татар тилининг қисқача тарихий ва этимологик луғати) китобида мазкур таом номи ҳақида алоҳида тўхталиб ўтган. У мазкур таомнинг татарчада шева шакли кыстымбый, бошқирдча ҡыҫтыбай, чуваш тилида эса кӑстӑмпи шаклида қўлланилишини ёзган. Бу сўзлардаги қис- („чимчиламоқ“, „қисмоқ“) ўзагидан протоформа ва -мбий/-мби қўшимчаси билан сўз қайта тузганлигини айтиб ўтган.

Тавсифи

Қиштиби

Бу таом одатда тариқ, картошка пюреси ёки рагу билан тўлдирилган хамиртурушсиз пиширилган ясси нон кўринишида бўлади. Қиштибий ёпилмаган пирог ёки русларнинг соченига ўхшайди. Қийма массаси ясси ноннинг ярмига қўйилади ва иккинчи ярми билан усти ёпилади. Устидан эритилган сариёғ қуйиш ҳам мумкин. Удмуртиянинг баъзи ҳудудларида бу таом қиймаси сифатида гўштдан фойдаланилади ва хамир рулон шаклида ўралади. Қийма тури тайёрловчининг хоҳишига қараб ўзгаради, лекин пишириш принципи ва хамир рецепти ўзгаришсиз қолади.

Тайёрланилиши

Хамир тухум, сут ёки қатиқ қўшиб тайёрланади. Тованинг катталигига қараб, хамирни бир неча кичик қисмларга ажратишади. Ажратилган хамир бўлаклари тиндирилади ва ёйилади. Сўнгра товадаги ўсимлик ёғида икки томони қизартириб қовурилади. Ярим тайёр маҳсулотнинг бир томонига қийма солиниб, иккинчи қисми билан усти ёпилади.

Дастурхонга тортишдан олдин, ташқи томонига эритилган сариёғ ёки оддий суюқ ёғ қуйилади. Қиштибий одатда кундалик егулик ёки меҳмонлар дастурхони учун таом сифатида тайёрланади.

Қизиқарли маълумотлар

Дунёдаги энг катта қистибий таоми 2011-йилда Қирғизистонда пиширилган ва Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган. Унинг диаметри 2 метр, қалинлиги эса 10 см бўлган[3].

Манбалар

  1. ↑ „АХМЕТЬЯНОВ Рифкат Газизянович — Башкирская энциклопедия“ (деадлинк). 2016-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 6-май.
  2. ↑ „Энциклопедия | Ахметянов Рифкат Газизянович“. 2020-йил 26-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 9-июл.
  3. ↑ „Рекорд Гиннесса: самый большой Кыстыбый в мире“ (деадлинк). Вести.Ру (2011-йил 5-сентябр). 2011-йил 5-сентябрда асл нусхадан архивланган.

Адабиётлар

Ҳаволалар