Қисқа туташув — электр занжири ўтказгичларида ҳосил бўладиган зарарли электр контакти; ўзгарувчан ток тармоғида фазаларнинг Ер билан туташуви натижасида (1 фазали), ўзгармас ток тармоғида қутблар орасида ёки қутб билан Ер орасида содир бўлади. Қисқа туташув электр қурилмалар ўтказгичларининг яхши изоляцияланмаганлигидан, ток занжирида электр токининг ҳаддан ташқари ортиб кетишидан келиб чиқади ва электр қурилмаларининг бузилишига олиб келади. Қисқа туташув релей муҳофазаси ёки осон эрувчан сақлагичлардан фойдаланиб бартараф қилинади.