Qisqichbaqa Telefon
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Қисқичбақа Телефон (шунингдек Афродизиак Телефон номи остида машҳур) Салвадор Далí томонидан 1936 йили яратилган сурреалистик жисмдир. Далí қисқичбақа ва телефонлар ҳақида ўзининг Махфий Ҳаёт китобида ёзади; ресторанда қовурилган қисқичбақа буюртирганида нега уни телефон билан биргаликда келтиришмаслиги ҳақида қизиқади.
Буюм оддий ишлайдиган телефон ҳамда унинг гўшагига ёпиштирилган, гипсдан ясалган қисқичбақадан иборат ғалати гибриддир. Унинг ўлчовлари тахминан 15 × 30 × 17 см.
Далí ушбу жисмни қисқичбақанинг жинсий аъзолари телефон гўшагининг микрофон жойлашган қисмида бўлишини, демакки гаплашувчининг оғзига қисқичбақанинг жинсий аъзоси кириб туришини режалаштириб ясаган.
Ушбу буюмнинг тўртта рангли нусхалари мавжуд. Улардан бири Лондондаги Тате Модерн музейида; иккинчиси Франкфуртдаги Немис Телефон Музейида; учинчиси Эдwард Жамес Жамғармасига тегишли музейда; тўртинчиси эса Австралия Миллий Галереясида сақланади.
Бундан ташқари унинг олти дона оқ рангли нусхалари ҳам бор, улардан бири Миннеаполис Санъат Музейида сақланади.