Қиссахон — афсона, ривоят ва достонларни ифодали қилиб айтиш ёки бадиий ўқиш маҳоратига эга бўлган профессионал ижрочи. Қ.лар турли йигинларда ёки махсус уюштирилган қиссахонлик кечаларида халқ достонларини, қизиқарли таржима ҳикояларни, мумтоз адабиёт намуналарининг "фолклорлаштирилган" вариантлари ва ҳар хил жангномаларни ёддан ёки матн асосида ўзига хос оҳангда ўқиганлар. Қ. репертуари жанр ва ғоявий-тематик жиҳатдан ранг-баранг бўлган.