Қитир пашшалар, қитирлар — қисқа мўйловли икки қанотлилар оиласи. Бу оиладан Пале-арктикадаги энг йирик пашша — улкан қитирнинг уз. 50 мм га етади. 5500 дан ортиқтури бор. Ўзбекистонда 300 га яқип тури тарқалган; асосан, дашт ва чўл минтақаларида учрайди. Вояга етган Қитир пашшалар фаол ҳаёт кечирадиган ҳашаротлар. Ҳашаротлар, ўргимчаклар, каналар билан озиқланади. Улжасини, асосан, ҳавода тутади. Қуртлари ҳам йиртқич; 2—3 йилда ривожланади. Қ. зараркунанда ҳашаротлар: қўнғизлар, чигирткалар ва бошқа сонини чеклаб туради; баъзан асалариларни тутиб еб, зиён келтиради.