Qiyma


Қийма, деб майдаланган гўштга айтилади. Қийма гўшт қиймалагич ёки пичоқ ёрдамида тайёрланади. Бунда гўштга пиёз ёки саримсоқ қўшиш мумкин.
Қиймадан котлет, паштет пишириш мумкин; уни гуруч билан аралаштириб ток оши, карам дўлма масаллиғи сифатида ишлатиш мумкин. Бошқа масаллиқлар билан қийма димлама[1], гамбургер[2], чучвара каби таомлар пиширса бўлади.
Хавфсизлик
Қийма яхлит гўштдан зарарли бактерияларни кўпроқ йиғиши мумкинлиги билан фарқланади. Санитария талабларига жавоб бермайдиган шароитда гўшт қиймалаш бунгача тоза бўлган гўшт парчаларида микроблар кўпайишига олиб келади; 1993-йили АҚШ тамаддихоналаридан бирида шундай қиймаланган гўштдан қилинган гамбургерлар туфайли юзлаб одамлар заҳарланган, улардан тўрт нафари ҳалок бўлган[3].
Саноат шароитларида тайёрланган қийма ундаги бактерияларни ўлдириш учун нурлантирилади.
Манбалар
- ↑ Қийма димлама[сайт ишламайди]
- ↑ Қийма гўштдан гамбургер
- ↑ Cасе Студй: Жаcк ин тҳе Бох Э. cоли cрисис(ингл.)
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |