Qiymat
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Қиймат – 1) товар нархи; 2) пулнинг харид қобилияти, муайян бозор нархлари даражасида пул бирлиги ҳисобига сотиб олиш мумкин бўлган товарлар ва хизматлар миқдори; 3) инглиз классик сиёсий иқтисоди (Адам Смитҳ, Давид Риcардо), шунингдек, марксизм (Карл Марх)нинг иқтисодий категорияси, товар ишлаб чиқарувчиларнинг товарда гавдаланган ва унда моддийлашган ижтимоий меҳнати. Қийматнинг меҳнат назариясига кўра, қиймат товар ишлаб чиқариш негизини ташкил этади, капитал ҳаракати ва ривожланишининг жами қонунларини белгилаб беради. Қиймат назарияси уч элементни ўз ичига олади: а) қиймат асосида ижтимоий меҳнат туради; б) қиймат меъёрини зарурий меҳнат сарфлари ташкил этади; в) айирбошлаш қиймат асосида юз беради. Товар қийматининг меъёри уни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ижтимоий зарурий меҳнат миқдори билан белгиланади, ижтимоий нормал шароитда мамлакат бўйича ўртача меҳнат маҳорати ва интенсивлиги даражасида товар ишлаб чиқариш учун кетадиган ижтимоий зарурий иш вақти билан ўлчанади. Ижтимоий зарурий иш вақти ишлаб чиқаришнинг мавжуд ижтимоий меъёрдаги шароитида ва шу жамиятда меҳнат маҳорати ва жадаллигининг ўртача даражасида бирон истеъмол қийматини яратиш учун талаб қилинадиган иш вақтидир. Товар қиймати меёри уни тайёрлашга кетган меҳнат миқдорига тўғри пропорсионал, меҳнат унумдорлигига эса тескари пропорсионалдир. Бозор муносабатларининг ривожланиши билан нархларнинг таркиб топиши такомиллашиб, улар борган сари товарга сарфланган ижтимоий зарурий меҳнат харажатларига яқинлашади. Лекин улар ўртасидаги фарқ айрим товар турларига нисбатан талаб ва таклиф, бозор конъюктурасини ҳисобга олган ҳолда сақланиб қолади (қаранг: Классик сиёсий иқтисод мактаблари).
Аралаш иқтисодиёт шароитларида (ХХ аср) иқтисодий назарияларда нафлилик тобора муҳим аҳамият касб этди, бу эса ҳозирги ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг классик капитализмга нисбатан тубдан фарқ қилишини кўрсатади.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |