Қизариқ — Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти Янгиқўрғон туманига қарашли қишлоқ.

Этимологияси

Ривоятларда келтирилишича, Қораполвон Бобо исмли шахс мазкур ҳудудда истиқомат қилган ва 40 нафар йигит билан қишлоққа булоқлардан сув олиб келишни йўлга қўйган. Улар биргаликда ариқ қазишган. Бувича исмли қиз эса ҳашарчиларга таом тайёрлаб берган. Бувича кетмон билан ариқни ковлаган. Шундан сўнг, қишлоққа сув кириб келади. Аввалига ариқ, кейинчалик қишлоқ шу қиз номига Қизариқ деб атала бошланади[1].

Манбалар

  1. ↑ Зоҳид Мадраҳимов. Тарихий топонимика (ўзбекча). „Наврўз“ нашриёти, 2007 — 107-бет.