Qizdirish asboblari
Қиздириш асбоблари — моддалар, нарсалар ва муҳитни қиздириш, биноларни иситиш учун мўлжалланган иссиклик техникаси асбобларининг умумий номи. Иссиқлик ишлаб чиқарувчи (генерацияловчи) ва иссиқлик алмашинувчи турларга бўлинади. Биринчисида турли хил энергия, мас, кимёвий (ёқилғи ёнганда ажраладиган) энергия иссиқлик энергиясига айланади, иккинчисида ҳар хил иссиқлик элтувчилар (мас, қайноқ сув, буғ) иссиқлиги атрофга тарқатилади (қаранг Иситиш). Қиздириш асбоблари, асосан, кимёвий (газ асбоблари, калорифер ва бошқалар) ва электр асбобларга ажралади. Газ Қиздириш асбобларининг асосий қисми — газ горелкаси. Электр Қиздириш асбобларининг асосий қисми — электр энергиясини иссиқлик энергиясига айлантириб берадиган қиздириш элементи. У нихром, фехрал ёки электр қаршилиги юқори, мустаҳкам ва юқори трада оксидланмайдиган, иссиққа чидамли қотишмалардан сим ёки лента тарзида тайёрланиб, изоляцияловчи ва иссиққа чидамли материал — чинни, слюда (миконит), шамот ва бошқалардан иборат каркас устига ўрнатилади. Элементнинг очиқ ва берк турлари бор. Очиқ элемент иссиқликни конвексия ва ёруғлик тарқатиш йўли билан ўтказади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |