Қизибиби Ҳусенова (1926-йил, Ғиждувон тумани, Бухоро вилояти Ўзбекистон ССР) — колхозчи, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1960), КПСС аъзоси[1].

Қизбиби Ҳусенова
Қизбиби Ҳусенова Қизбиби Ҳусенова
Таваллуди 1926-йил 10-май
Вафоти 2000-йил 24 август
Турмуш ўртоғи Тилавов Ато
Болалари

Тилавова Меҳринисо Атоевна Тилавова Хайринисо Атоевна Тилавова Матлуба Атоевна Тилавов Ёқубжон Атоевич

Тилавов Орифжон Атоевич
Отаси Ҳусен Бобомуродов 1982-1934
Онаси Малика Бобомуродова 1900-1980
Мукофотлари

Таржимаи ҳоли

Қизибиби Ҳусенова Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Ғишти қишлоғида Давлат хизматчиси оиласида туғилган. Отаси Ҳусен Бобомуродов (1892-1934 йиллар яшаган). Онаси Малика Бобомуродова (1900-1980 йиллар яшаган). У 1931-1941 йиллар давомида Ғиждувон тумани Ғишти қишлоғидаги 2-ўрта мактабда 10 йил таҳсил олгач, 1941—1943-йилларда Ғиждувон тумани Улфатбиби Қишлоқ фуқаролар йиғини котибаси лавозимида фаолият юритган. 1943-1944-йилларда Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги Комсомол комитетида ташкилий бўлим мудираси, ундан сўнг 1-секретари лавозимларида фаолият юритган. 1944 йилда Комсомол комитетидаг1-секретари лавозимлари и иш фаоиляти давомида ишлаб юрган вақтида Ўзбекистон Коммунистик партияси ҳузуридаги "Олий партия мактаби"да таҳсил оган. 1944-1976 йиллар давомида Оқ олтин (собиқ Ленин) номидаги колхоз раиси лавозимида ишлаган. 1976-1981 йилларда Ғиждувон тумани Ижроия комитети раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 1981-1982 йиллар давомида Ғиждувон тумани Соктари қишлоқ фуқаролар йиғини раиси лавозимида фаолият юритган. 1982-йилдан нафақага чиққан. 2000 йил 24 августда вафот этган.

Эсдалик суратлари

қизбиби_ҳусенова2

Мукофотлари

Социалистик Меҳнат Қаҳрамони,

Ленин ордени,

Октабр Инқилоби ордени,

Меҳнат Қизил Байроқ ордени,

Ҳурмат Белгиси ордени.

Манбалар

  1. ↑ Энсиклопедия хлопководства. 

Адабиётлар

  • Энсиклопедия хлопководства, ИИ том, Тошкент, 1977 — 459-бет.