Qizil (daraxt)

Қизил (лотинча: Cóрнус) — қизилдошларга мансуб дарахт ва буталар туркуми, мевали ва манзарали, доривор ўсимлик. Шимолий ярим шар мамлакатларида 4 тури тарқалган. 250 йилгача яшайди. Ғарбий Украина, Молдова ва Кавказ ўрмонларида очиқ қияликларда ва тўқайзорларда, Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида бир тури — эркак ёки оддий Қ. ўсади. Дарахтининг бўйи 9 м (бутаси 4–5 м), пўстлоғи кулранг, сур ёки жигарранг. Барглари узун, гуллари майда, сариқ, икки жинсли, барглари ёзилгунча (мартапр.) гуллайди. Асаларилар ёрдамида чангланади. Сентабрда пишади. Меваси қизил, этли, чўзинчоқроқ, данакли. Таркибида ошловчи моддалар бор. Меваси хомлигича овқатга ишлатилади, компот, мураббо, мармелад ва бошқалар турли кондитер маҳсулотлари тайёрланади. Ёғочидан турли ёғоч буюмлари тайёрлашда фойдаланилади. Тоғ қияликларини ўзлаштириш учун экилади. Яхши асал берувчи ўсимлик.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |