Qizil daraxt
Qiyofa
Қизил дарахт — тропик мамлакатларда ўсадиган, ёғочи қизил ва жигарранг товланадиган дарахтлар тури. Жанубий Америка ва Африкада ўсадиган махагония. Осиёнинг шарқижанубидаги гунафша ҳидли саппон дарахти ёғочи жаҳон бозорида қадрланади. Ёғочи жуда пишиқ, оғир, яхши силлиқланади. Қизил дарахт ёғочи қадимдан юқори сифатли қимматбаҳо мебеллар, мусиқа асбоблари тайёрлашда ва хоналарнинг ички деворларини қоплашда қўлланган. Тисс, қандағоч, секвоянинг ёғочи қизиллигидан, баъзан улар ҳам Қизил дарахт деб аталади. Лекин уларда чин қизил ёғочлик хусусияти йўқ.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |