Қизил денгиз — Ҳинд океанининг материклар оралиғидаги денгизи. Африка ва Арабистон ярим орол оралиғида. Миср, Судан, Эритрея, Исроил, Иордания, Саудия Арабистони ва Яман давлатлари қирғоқларига туташ. Боб улМандаб бўғози орқали Ҳинд океани, Сувайш канали орқали Ўрта денгиз билан туташган. Майдони 460 минг км². Энг чуқур жойи 3039 м. Денгизнинг қирғоқ чизиғи текис, шакли тектоник узилма чегарасига мос. Шимолида Сувайш ва Ақаба қўлтиқлари, улар орасида Синай ярим орол бор. Энг йирик ороли — Даҳлак. Денгиз туби релефи хилма-хил, катта қисми сойлик (чуқ. 1000 м), унинг ўрта қисмида тор ва чуқур новлар бор. Чуқ. 200 м гача бўлган жойларда маржон ва материк ороли кўп. Денгиз тубининг катта қисми кристалли заминдан иборат бўлиб, устини 1–4 км қалинликдаги оҳактош ва эвапоритлар қоплаган. Иқлими муссонли, бироқ денгиз Арабистон ярим орол ва Шимолий Африкадаги чўллар оралиғида жойлашганлиги учун анча қуруқ. Тез-тез чангли туман ва сароблар бўлиб туради. Қизил денгиз суви илиқ (32° гача) ва шўр (38—42%о) денгизлардан. Сабаби Қизил денгизда буғланиш ниҳоятда кучли бўлиб, четдан дарё қуйилмайди. Сув сатҳининг кўтарилиши ҳар ярим суткада такрорланади (баландлиги 0,6 м гача). Чуқурликдаги шўр сув Боб улМандаб бўғози орқали Ҳинд океанига ўтиб туради.

Қизил денгиз
Координаталари 22°Н 38°Э / 22°Н 38°Э / 22; 38
Юзаси 438 000 км2
Ўртача чуқурлиги 490 м
Энг катта чуқурлиги 2211 м
Сув ҳажми 233 000 км3

Қизил денгизда ўсимлик тури кам, бироқ ҳайвонот дунёси хилма-хил. Денгиздан балиқ овланади, марварид олинади. Муҳим портлари: Сувайш (Миср), ПортСудан (Судан), Жидда (Саудия Арабистони), Ҳудайда (Яман) ва бошқалар Денгизда сувўтлар тўпланиб, унга қизғиш ранг бериши сабабли шундай номланган, деган тахмин бор.

Манбалар