Қизил дум — капалак тури. Европа ва Осиёда тарқалган. Ғарбий Сибирнинг Европа қисмида, Узоқ Шарқда ва Ўрта Осиё тоғларида учрайди. Эркагининг қанотлари ёйилганда 45 мм ча, урғочисиники 60 мм ча; олдинги қанотларида 2—3 та қора йўл бор, орқа қанотлари кулранг. Қурти (5 см ча) сертук сарғишяшил рангли, елкасида сариқ тукларнинг чўткасимон 4 тўпи, танасининг охирги учида қизил заҳарли туклари (одам терисига тегса яллиғлантиради) бўлади (номи шундан). Ўсимлик барглари билан озиқланиб, ўрмон ва боғларга зарар келтиради.