Qizil kitob
Қизил китоб – йўқолиб бораётган ёки йўқолиш хавфида бўлган ноёб ўсимлик ва ҳайвон турларини қайд қилувчи давлат ҳужжати. Қизил китобда ўсимлик ва ҳайвон турлари сонининг камайиши, ареалларининг қисқариб бориши сабаблари ёритилади; уларни сақлаб қолиш учун тавсиялар бериб борилади.
|
| |
| Ишга тушган санаси | 1964 |
|---|---|
| Жойлашуви | Бирлашган Қироллик |
| Тил(лар)и | инглиз тили |
| Вебсайти | www.иуcнредлист.орг |
Тарих
1948-йилда ташкил этилган Табиат ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи камёб ва йўқолиб кетиш хавфида бўлган ўсимлик ва ҳайвон турларининг рўйхатини тузиш ғоясини амалга оширишга киришди. Турларни сақлаб қолиш бўйича махсус халқаро комиссия тузилиб, 1966-йилдан бошлаб бошқа табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари билан ҳамкорликда халқаро Қизил китобнинг дунё ва алоҳида минтақалар флорасига бағишланган нашрлар чоп этила бошланди.
Ўзбекистоннинг ноёб ва камайиб бораётган ўсимлик ва ҳайвонлари тўғрисидаги дастлабки маълумотлар 1974-йил таъсис этилган Қизил китобда ўз аксини топган. Ўзбекистон Қизил китоби 1978 да таъсис этилди. Биринчи марта Ўзбекистон Қизил китобининг фаунага бағишланган қисми 1983-йил нашрдан чиқди. Унга умуртқали ҳайвонлар (балиқлар, судралиб юрувчилар, қушлар, сут эмизувчилар) нинг 63 тури киритилган эди. Ўсимликлар оламининг камёб, йўқолиб кетиш хавфида бўлган 163 тури ҳақида илк бор мукаммал маълумотлар 1984-йил босмадан чиққан Қизил китобда келтирилган. Қизил китоб – даврий нашр ҳисобланади. Унга киритиладиган ўсимлик ва ҳайвон турлари Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи таклиф этган таснифга биноан 4 гуруҳга ажратилади: 1) йўқолган ёки йўқолиш арафасида турган (жиддий муҳофаза талаб этувчи) турлар; 2) йўқолиб бораётган (ареали ва сони кун сайин камайиб бораётган, махсус муҳофазага муҳтож) турлар; 3) камёб, бевосита йўқолиш хавфи бўлмасада, кичик майдонларда камданкам учрайдиган (муҳофазага муҳтож) турлар; 4) муайян вақт давомида сони ва тарқалган майдонлар табиий сабабларга кўра ёки инсон таъсирида қисқариб бораётган (сонини назорат қилиб туриш талаб қилинадиган) турлар. Қизил китобга, унга кирган турлар мақомининг ўзгариши, махсус муҳофаза чоралари туфайли баъзи турлар сонининг тикланиши, аксинча, яшаш шароитининг ўзгариши ва бошқалар омиллар таъсирида сонининг камайиши натижасида бошқа тоифага ўтказилишини ёритиш мақсадида қайта нашр этилади. Ўзбекистон флорасининг йўқолиб кетиш хавфи остида турган 301 турининг ҳозирги ҳолатини тавсифлайдиган Қизил китоб 1998-йилда қайта босмадан чиқди. Кейинги йилларда Ўзбекистон фаунаси турлари мақомини баҳолашга имкон берувчи маълумотлар тўпланиб, янги Қизил китоб 2003-йилда чоп этилди. Қизил китобнинг сўнгги нашрига сут эмизувчиларнинг – 24, қушларнинг – 51, судралиб юрувчиларнинг – 16, балиқларнинг – 18, ҳалқали чувалчангларнинг – 3, моллюскаларнинг – 15, бўғимоёқлиларнинг – 62 тури ва кенжа тури киритилган.
Ўзбекистон фаунаси ва флорасининг баъзи турлари Халқаро Қизил китобда ҳам ўз аксини топган. Унда ҳар бир тур учун алоҳида саҳифа ажратилган бўлиб, унда мазкур ўсимлик ёки ҳайвон турининг ўзбекча, русча, лотинча (илмий) номлари, уларнинг систематик ўрни, қисқача морфологик тавсифи, тарқалиши, яшаш муҳити, табиатдаги сони, кўпайиши, ареали ва сонининг ўзгариши сабаблари, муҳофаза қилиш чоралари ва бошқалар баён этилган.
Қизил китобга киритиладиган ҳайвон ва ўсимлик турлари бўйича таклифни илмий текшириш муассасалари, давлат ва жамоат ташкилотлари, айрим олимлар тавсия қилиши мумкин. Муҳофаза қилиниши натижасида ўз ареалини қайтадан тиклаган ва йўқолиб кетиш хавфи туғилмайдиган ўсимлик ва ҳайвон турлари Қизил китобдан чиқарилади. Қизил китобга киритилган турлар давлат қонуни асосида муҳофаза қилинади; уни бузган юридик ва жисмоний шахслар қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (декабр 2024) |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |