Qizil piramida
Қизил пирамида (ёки Шимолий пирамида) — Мисрнинг ҳозирги Қоҳира шаҳри яқинидаги Даҳшур некрополида жойлашган пирамида. У Миср пирамидалари орасида ҳажми жиҳатидан учинчи ўринда туради; ундан фақат Хуфу пирамидаси ва Хафра пирамидаси каттароқ. Қизил пирамида силлиқ ёнбағирли ҳақиқий пирамида қуришнинг Мисрдаги илк муваффақиятли намунаси деб ҳисобланади.

Тарихи
Қизил пирамида Қадимги подшолик даврида, ИВ сулола фир’авни Снофру томонидан қурилган учинчи пирамида ҳисобланади. Унинг қурилиши тахминан милоддан аввалги 2575–2563-йилларга тўғри келади. Пирамида Букилган пирамидадан тахминан 1 км шимолда жойлашган.
Қизил пирамиданинг ёнбағирлари тахминан 43° бурчак остида қурилган. Бу бурчак Букилган пирамиданинг юқори қисмидаги қиялик билан бир хил бўлиб, Қизил пирамидага бошқа йирик Миср пирамидаларига нисбатан пастроқ ва кенгроқ кўриниш беради.
Қурилиш Снофру ҳукмронлигининг тахминан ўттизинчи йилида, милоддан аввалги 2590-йиллар атрофида бошланган деб тахмин қилинади. Археологлар қурилиш қанча давом этгани ҳақида турли фикрларни билдирган. Раинер Стаделманн қурилиш тахминан 17 йил давом этган деб ҳисоблайди, Ролф Краусс эса шу даврга оид қурилиш ёзувларини ўрганиб, 10–11 йил деган хулосага келган. Кейинчалик Жон Ромер ҳам иккинчи тахминни қўллаб-қувватлаган.[1][2]
Археологларнинг фикрича, пирамида лойиҳасининг шаклланишига Снофрунинг аввалги икки пирамидасини қуриш жараёнида юзага келган муаммолар та’сир кўрсатган бўлиши мумкин. Меидум пирамидаси қадимги даврлардаёқ қулаб тушган, Букилган пирамиданинг эса қурилиш давомида қиялик бурчаги 54° дан 43° гача ўзгартирилган.
Айрим олимлар Меидум пирамидаси силлиқ ёнбағирли пирамида қуришга қаратилган дастлабки уриниш бўлган деб ҳисоблайди. Букилган пирамидада юзага келган барқарорлик муаммолари қурувчиларни қиялик бурчагини ўзгартиришга ва кейинчалик Қизил пирамидани нисбатан барқарорроқ бурчак остида қуришга ундаган бўлиши мумкин.[3]
Тузилиши
Қизил пирамиданинг баландлиги тахминан 105 метр, асосининг ҳар бир томони эса 220 метрни ташкил этади. Унинг ҳажми тахминан 1 694 000 м³, ёнбағирларининг қиялик бурчаги эса 43°22′ га тенг.[4][5]
Пирамида дастлаб оқ рангли Тура оҳактоши билан қопланган. Кейинчалик, Ўрта асрларда қоплама тошларининг катта қисми Қоҳирадаги бинолар қурилишида ишлатилган. Натижада ички қизғиш оҳактош очилиб қолган ва ёдгорлик ҳозирги номини олган. Пирамида асосида оқ қоплама тошларининг айрим қолдиқлари сақланиб қолган.
Маҳаллий аҳоли уни эл-ҳерам эл-wатwаат, я’ни “Кўршапалак пирамидаси” деб ҳам атайди.
Пирамида тепасига ўрнатиладиган тош қопқоқ — пирамидионнинг парчалари топилиб, қайта тикланган ва ҳозир ёдгорлик ҳудудида намойиш этилади. Бироқ бу парчалар ҳақиқатан ҳам Қизил пирамиданинг пирамидонига тегишли бўлган-бўлмагани аниқ эмас, чунки қайта тикланган қисмининг қиялик бурчаги пирамиданикидан фарқ қилади.
Ички тузилиши
Қизил пирамиданинг шимолий томонида, баландликда жойлашган кириш йўли мавжуд. Киришдан кейинги йўлак пастга қараб қиялашиб, биринчи хонага олиб боради. Унинг шифт қисми юқорига поғонама-поғона торайиб борадиган усулда қурилган.
Биринчи хонадан қисқа горизонтал йўлак орқали иккинчи хонага ўтилади. Иккинчи хона пирамиданинг марказий чўққиси остида жойлашган. Унинг жанубий деворининг юқори қисмидаги кириш йўли учинчи ва охирги хонага олиб боради.
Учинчи хонанинг узун ўқи шарқдан ғарбга йўналган, дастлабки икки хонаники эса шимолдан жанубга қараган. Учинчи хона пирамиданинг дафн хонаси бўлган деб тахмин қилинади. Хона деворлари ва шифтидаги қорайишлар маш’алалардан чиққан тутун ҳамда қадимги даврларда қабрни талашга уринишлар билан боғлиқ бўлиши мумкин.[6]
Кўп йиллар давомида яқин атрофдаги ҳарбий лагер сабабли Қизил пирамида ва Букилган пирамида сайёҳлар учун ёпиқ бўлган. Ҳозирда Қизил пирамида одатда ташриф буюрувчилар учун очиқ.
Галерея
-
Пирамидага кириш жойи
-
Ёғоч зинапояли иккинчи хона
-
Иккинчи хона билан дафн хонасини боғловчи йўлак
-
Дафн хонасининг поғонали гумбазсимон шифти
-
Дафн хонаси поли
-
Топилган парчалардан қайта тикланган пирамидон
Адабиётлар
- Бáрта, Мирослав. “Лоcатион оф тҳе Олд Кингдом Пйрамидс ин Эгйпт”. Cамбридге Арчаэологиcал Жоурнал, 2005, 15-жилд, 2-сон, 177–191-бетлар.
- Леҳнер, Марк. Тҳе Cомплете Пйрамидс. Неw Ёрк: Тҳамес & Ҳудсон, 2008.
- Менделссоҳн, Курт. Тҳе Риддле оф тҳе Пйрамидс. Праэгер, 1974.
- Ромер, Жоҳн. Тҳе Греат Пйрамид: Анcиэнт Эгйпт Ревиситед. Cамбридге Университй Пресс, 2007.
- Вернер, Мирослав. Тҳе Пйрамидс: Тҳе Мйстерй, Cултуре анд Сcиэнcе оф Эгйпт'с Греат Монуменц. Грове Пресс, 2001.
Манбалар
- ↑ „Фатҳом“ (2012-йил 1-апрел). 2012-йил 1-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 24-феврал.
- ↑ Краусс, Ролф (1996). "Тҳе Ленгтҳ оф Снеферу'с Реигн анд Ҳоw Лонг Ит Тоок то Буилд тҳе 'Ред Пйрамид'". Жоурнал оф Эгйптиан Арчаэологй 82: 43–50. дои:10.1177/030751339608200110.
- ↑ Курт Менделссоҳн (1974), Тҳе Риддле оф тҳе Пйрамидс, Праэгер.
- ↑ Леҳнер, Марк. Тҳе Cомплете Пйрамидс. Неw Ёрк: Тҳамес & Ҳудсон, 2008. ИСБН 978-0-500-28547-3.
- ↑ Бáрта, Мирослав (2005). "Лоcатион оф тҳе Олд Кингдом Пйрамидс ин Эгйпт". Cамбридге Арчаэологиcал Жоурнал 15 (2): 177–191. дои:10.1017/с0959774305000090.
- ↑ Жоҳн Шаэ Перринг, Ҳоwард Вйсе, Wиллиам Ҳоwард, Оператионс cарриэд он ат тҳе Пйрамидс оф Гизеҳ ин 1837: wитҳ ан аccоунт оф а вояге инто уппер Эгйпт, анд Аппендих, 3-жилд, Лондон, 1842, 65-бет.