Қизил шарбат (асл номи туркча – Кıзıлcıк Şэрбети) – Голд Филм томонидан суратга олинган, биринчи қисми 2022-йил 28-октабрда эфирга узатилган, режиссёр Ҳакан Кирвавач томонидан бошқарилган ҳамда ссенарийси Мелис Живелек ва Зейнеп Гур томонидан ёзилган турк драматик телесериали. Бош ролларни Бариш Килич, Эврим Алася, Сила Туркўғли, Сибел Ташчиўғли, Доғукан Гунгўр ва Аҳмет Мумтаз Тайлан ижро этмоқда . [1] [2] [3] [4]

Қизил шарбат
Кıзıлcıк Şэрбети
Жанри Драма
Режиссёр Кетче Ҳакан Кирвавач
Ссенарийнавис(лар) Мелис Живелек
Зейнеп Гур
Ролларда Бариш Килич
Эврим Алася
Сила Туркўғли
Сибел Ташчиўғли
Доғукан Гунгўр
Аҳмет Мумтаз Тайлан
Эски бош рол
Сеттар Танриўғен
Мужде Узман
Бастакор(лар) Зейнеп Алася (1-2)
Жанер Ўзкан (1-2)
Эртан Ўзкан (1-2)
Серкан Ўлчер (3-)
Эже Ўлчер (3-)
Мамлакат Turkiya bayrogʻi Туркия
Тил Туркча
Мавсумлар сони 4
Қисмлар сони 118
Ишлаб чиқариш
Продюсер(лар) Фарук Тургут
Жой Истанбул
Қисм давомийлиги 130 дақиқа
Студия(лар) Голд Филм
Эфирга узатилиши
Телеканал Шоw ТВ
Тасвир формати 576и (16:9 СДТВ)
1080и (ҲДТВ)
Овоз формати Стерео
Трансляция даври 2022-йил 28-октябр (2022-10-28) — ҳозиргача
Ҳолати Давом этяпти

Актёрлар жамоаси ва персонажлар

Бош қаҳрамонлар

Актёр/актриса Рол Бўлим Тавсиф
Бариш Килич Ўмер Унал 1- Кивилжимнинг турмуш ўртоғи. Абдуллаҳнинг укаси, Бекирнинг эгизаги, Мустафо, Нурсема ва Фатиҳнинг амакисидир. У Леманнинг собиқ рафиқасидир. У аслида Метеҳаннинг амакиси, лекин Метеҳан уни отаси деб билади. Метеҳан ҳақиқатни билганидан кейин ҳам Ўмерни отаси сифатида кўришда давом этади.
Бекир Унал 40-43 Ўмернинг эгизаги. Метеҳаннинг ҳақиқий отасидир. У йўл-транспорт ҳодисасида вафот этади, лекин касаллик туфайли Ўмер Бекир билан ҳаёлат сифатида гаплашади. Ўмернинг операциясидан кейин Бекир кўринмайди.
Эврим Алася Кивилcим Арслан Унал 1- Сўнмезнинг қизи, Ўмернинг турмуш ўртоғи, Кайҳаннинг собиқ рафиқаси, Доға ва Чименнинг онаси, Алевнинг опаси, Фатиҳнинг собиқ қайнонаси ва Жемренинг бувисидир. У катта эътибор қозонган коллежнинг собиқ мудиридир. У бир муддат Рузгар томонидан бошқариладиган каналда бошловчилик қилган, лекин кўрсатувда текширув ишлари бошлангач, Унал компаниясида ишлай бошлади. У консерваторларга нисбатан нотўғри қарашларидан халос бўлади.
Доғукан Гунгўр 1- Абдуллонинг ва Пембенинг ўғли, Дуаʻнинг эри, Жамранинг отаси, Умар ва Бекирнинг жияни, Мустафа ва Нурсиманинг акаси.
Сеттар Танриўғен Абдуллаҳ Унал 1-52
Аҳмет Мумтаз Тайлан 53- Пембенинг турмуш ўртоғи, Ўмернинг катта акаси, Мустафо, Нурсема ва Фатиҳнинг отаси, Нилайнинг қайнотаси, Жемре ва Абдуллаҳнинг бобоси, Кивилжим ва Кайҳаннинг эски қудасидир. Алевнинг тақиқланган муҳаббатидир. Авторитар оила одамидир. Алев билан муносабатини сирли тарзда давом этишга ҳаракат қилади.
Сила Туркўғли 1-113 Жамранинг онаси, Чиментнинг катта опаси, Кивилжимминг ва Кайханнинг қизи, Сонмезнинг невараси, Алелнинг синглиси.
Сибел Ташчиўғли 1-96 Абдуллонинг собиқ рафиқаси, Мустафа, Нурсима ва Фотҳнинг онаси.

Ён роллар

Актёр/актриса Рол Бўлим Тавсиф
Жерен Ялазўғли Каракоч Нурсема Унал 1- Абдуллаҳ ва Пембенинг қизи, Ўмернинг жияни, Мустафанинг синглиси, Фатиҳнинг опасидир. Умутнинг эски турмуш ўртоғи, Нилайнинг қайниопаси, Жемре ва Абдуллаҳнинг аммасидир. Умут билан бир-бирларига ошиқ бўлишган, аммо оиласи уни мажбуран Ибраҳимга эрга беришган. Ибраҳимдам зўравонлик кўргани учун ажрашган, Умут билан турмуш қурган, фақат турмушлари яхши давом этмаган ва хиёнатга учраган. Рузгарнинг каналида ишлайди.
Алие Узунатаğан Сўнмез Арслан 1- Кивилжим ва Алевнинг онаси, Доға ва Чименнинг бувисидир. Мустафа билан ҳамкорликда ресторан очишган. Алев-Абдуллаҳ муносабати ошкор бўлгач иш ҳамкорликлари тугаган.
Фейза Живелек Нилай Унал 1- Мустафанинг турмуш ўртоғи, Фатиҳ ва Нурсеманıнг келинойиси, Абдуллаҳ ва Пембенинг келинидир. Абдуллаҳнинг онаси ва Доғанинг эски овсинидир. Ғалати бир персонаждир. Фатиҳдан нафратланади.
Эмраҳ Алтинтопрак Мустафа Унал 1- Абдуллаҳ ва Пембенинг ўғли, Нилайнинг турмуш ўртоғи, Ўмернинг жияни, Нурсема ва Фатиҳнинг акасидир. Абдуллаҳнинг отасидир. Фатиҳга нисбатан жуда нозик ва кибор кишидир.
Раҳимжан Капкап Метеҳан Унал 1- Леман ва Бекирнинг ўғли, ҳужжатларда эса Ўмернинг ўғли, Абдуллаҳнинг жияни, Мустафа, Нурсема ва Фатиҳнинг амакиваччасидир. Чимен билан жуда яқин дўстлар.
Ўзлем Чакар Севилай 1- Кивилжим ва Сўнмезнинг уйдаги ёрдамчисидир.
Сойдан Сойдаш Кайҳан Коркмаз 3- Кивилжимнинг эски турмуш ўртоғи, Доға ва Чименнинг отасидир. Леманнинг турмуш ўртоғи ва Метеҳаннинг ўгай отаси, Жемренинг бобосидир. Беғам ва қувноқ кишидир.
Севим Эрдоған Леман Коркмаз 10- Бекир ва Ўмернинг эски турмуш ўртоғи, Метеҳаннинг онасидир. Кайҳан билан турмуш қуришган.
Вургун Адалайи Юсуф 16- Абдуллаҳнинг ишчисидир.
Баҳтияр Мемили Зулкар 31- Нилайнинг қариндошидир. Пембеларникида ишлайди.
Ўзге Ўзажар Гўркем Эрдем Унал 46- Фазила ва Ресулнинг қизи, Гўкҳаннинг укасидир. Фатиҳнинг турмуш ўртоғидир. Оиласининг мажбурлови билан ҳижобга кирган, консерватизм ҳаётида яшашга қийналади, ҳатто ишлашига ҳам аралашишади. Икки юзли ҳаёт кечиради, оиласи бўлмаган жойларда очиқ кийинади, алкогол ичади. Ўмер билан қисқа бир муносабат яшашган.
Мурат Эржанли Ресул Эрдем 47- Фазиланинг турмуш ўртоғи, Гўкҳан ва Гўркемнинг отасидир. Фатиҳнинг қайнотасидир. Мутаассиб ва золим бир кишидир.
Ҳасан Эмре Авжи Гўкҳан Эрдем 47- Фазила ва Ресулнинг ўғли, Гўркемнинг акасидир. Чименни алдаб, имом никоҳи ўқитган. Турмуш ўртоғи буларни ўргангач, у билан ажрашган. Ҳақиқатларни ўрганган Чимен уни тарк этган.
Каан Ташанер Гирай Шифажигил 57- У машҳур фармацевтика компаниясининг бош директоридир. Рузгарнинг дўстидир. Доғага ошиқ ва ҳис-туйғулари қаршиликлидир.
Шебнем Бозоклу Мерем / Мери Сўнмезнинг жияни, Кивилжим ва Алевнинг амакиваччасидир.
Фират Челик Жемал Нашриётнинг эгасидир.
Шебнем Дўнмез Ҳевес Шифажигил Гирайнинг ўгай онасидир.
Сервет Пандур Асуде Фирузнинг онасидир. Ҳожидир.
Батуҳан Юзгулеч Фируз Асуденинг ўғли.

Меҳмон актёрлар

Актёр/актриса Рол Бўлим Тавсиф
Фараҳ Зейнеп Абдуллаҳ Дилруба 41 Нурсеманинг Америкадан келган дўсти.
Ажда Пеккан Ўзи 45 Рузгарнинг янги йил байрамида саҳна олган.
Мерич Кескин Ҳамиет 48 Зулкарнинг дўсти.

Тугатилган персонажлар

Актёр/актриса Рол Бўлим Тавсиф
Орал Ўзер Жан 1-19 Фатманинг амакиваччаси, Ўмернинг дўстидир.
Туана Гизем Узунлар Елиз 1-24, 42 Доғанинг дўсти.
Ферай Дарижи Фатма 1-29 Кивилжимнинг қўшниси, Жаннинг амакиваччаси.
Алара Бозбей Эжем 3-24 Кайҳаннинг эски унаштирилганидир.
Мурат Тавли Иҳсан 3-29 Нилайнинг акасидир.
Асли Ўбекчи Букет 19-20 Алев ва Умутнинг дўсти.
Йиғит Дикмен Сердар 24-29 Автомобил дўкони эгасидир.
Беркай Акдемир Ибраҳим 16-36 Нурсема мажбуран турмушга чиққан одам. Турмуш қуришган куни оқшом Нурсемани деразадан отгани учун ажрашишган ва Ўмер Унал томонидан жазоланган.
Илкай Акдағли Ҳамди Ибраҳимнинг отаси.
Гулай Гур Сание Ибраҳимнинг онаси.
Эбру Дестан Ҳелин 33-43 Рузгарнинг ишчиси ва эски севгилисидир.
Айсун Демир Куртулду Неслиҳан 30-54 Эртуғрулнинг ишчисидир.
Сема Ўзтурк Азра 49-54 Метеҳаннинг ўзидан катта эски севгилиси.
Кайра Шеножак Эртуғрул Исламўғли 31-55 Бизнесмендир. Миҳрининг отаси ва Кивилжимнинг эски севгилисидир. Кивилжимнинг Ўмерни ҳалиям севишини тушунганидан кейин ундан айрилади ва қизи билан бирга Англияга кетади.
Гизем Яник Миҳри Исламўғли Эртуғрулнинг қизи. Ибраҳимни ёқтиради, Нурсеманинг орага кириши билан қутилади. Метеҳанни ёқтиради, рад қилингач ўз жонига қасд қилишга ҳам уринади. Тузалгач отаси билан Англияга кетади.
Сенем Шаҳин Фазила Эрдем 51-59 Ресулнинг турмуш ўртоғи. Гўкҳан ва Гўркемнинг онасидир. Касаллик туфайли вафот этди.
Ҳатиже Дениз Бегум 59-61 Севилайнинг қизи. Кивилжим ва Ўмернинг уйдаги ёрдамчисидир.
Йиғит Киразжи Рузгар Енер 33-66 Алев ва Ҳелиннинг эски севгилисидир. Алев Абдуллаҳ рашк қилиши учун Рузгар билан яқинлашган, лекин кейин Абдуллаҳ билан бирга бўлган. Нурсемага ошиқ. Нурсемага турмуш қуриш учун таклиф қилмоқчи бўлади, лекин Нурсема келмагач кетади.
Серкан Тинмаз Умут Кирач 1-66 Алевнинг иш ҳамкори ва энг яқин дўсти, Нурсеманинг эски турмуш ўртоғидир. У Нурсемани ўзининг ерга урилгани туфайли хиёнат қилади. Сўнмезнинг ижарачисидир. Иши туфайли Чешмега кетган.
Селин Туркмен Чимен Коркмаз Кивилжим ва Кайҳаннинг қизи, Доғанинг синглиси, Сўнмезнинг набирасидир. Алевнинг жияни ва Жемренинг холасидир. Гўкҳанга ошиқ бўлган, ҳатто Гўкҳаннинг турмуши борлигини билган ҳолда унинг имом никоҳли хотини бўлишни ва ҳижоб кийишни қабул қилган. Аммо Гўкҳан яхшигина мутаассиб ва золим кишидир, хотинидан ажрашганини Чимендан яшираётганини билгач, Чимен Гўкҳанни тарк этиб, эски ҳаётига, уйига қайтди. У Голландиянинг Эрасмус университетига кетади.
Мужде Узман Алев Арслан 2-66 Сўнмезнинг қизи, Кивилжимнинг синглиси, Доға ва Чименнинг холасидир. Абдуллаҳнинг тақиқланган муҳаббатидир. Умутнинг болаликдан дўстидир. Абдуллаҳдан ҳомиладордир. Дардлари қўзғайди, лекин Абдуллаҳ келмагач, уни ташлаб Германияга кетади.

Эфир тақвими

Мавсум Эфир куни ва вақти Мавсум бошланиши Мавсум финали Олинган қисмлар сони Қисмлар оралиғи Эфир йили ТВ канали
1-мавсум Жума 20:00 2022-йил 28-октябр 2023-йил 9-июн 29 1-29 2022-2023 Шоw ТВ
2-мавсум 2023-йил 15-сентябр 2024-йил 7-июн 37 30-66 2023-2024
3-мавсум 2024-йил 13-сентябр 2025-йил 30-май 67-103 2024-2025
4-мавсум 2025-йил 12-сентябр - 15 104- 2025-

Бўлимлар

1-мавсум (2022-2023)

Бўлим Эфир куни Рейтинг
(ТОТАЛ)
Ўрин
(ТОТАЛ)
Рейтинг
(АБ)
Ўрин
(АБ)
Рейтинг
(АБC1)
Ўрин
(АБC1)
1-Бўлим 28.10.2022 2,38 15 2,11 12 2,46 14
2-Бўлим 4.11.2022 3,12 12 3,73 6 3,79 7
3-Бўлим 11.11.2022 3,75 10 4,57 4 5,02 5
4-Бўлим 18.11.2022 3,28 9 4,44 6 4,48 8
5-Бўлим 25.11.2022 3,65 7 4,37 9
6-Бўлим 2.12.2022 4,20 7 5,40 2 5,50 5
7-Бўлим 9.12.2022 4,28 9 6,20 4 6,39 4
8-Бўлим 16.12.2022 4,15 7 6,02 3 5,70
9-Бўлим 23.12.2022 3,98 6,03 2 5,71 6
10-Бўлим 30.12.2022 3,85 8 6,15 5,68 4
11-Бўлим 6.1.2023 4,93 5,97 3 6,21 5
12-Бўлим 13.1.2023 4,21 5,55 2 5,85 6
13-Бўлим 20.1.2023 5,18 7 6,89 7,42 2
14-Бўлим 27.1.2023 4,44 9 5,45 3 5,60 5
15-Бўлим 3.2.2023 5,31 8 5,61 2 6,65 3
Туркия—Сурия зилзиласи туфайли вақтинчалик эфирга узатилмади.
16-Бўлим 24.2.2023 5,17 4 6,34 2 6,69 2
17-Бўлим 3.3.2023 5,51 3 7,42 6,93
18-Бўлим 10.3.2023 6,78 2 8,45 1 8,82
19-Бўлим 17.3.2023 8,57 10,16 10,93 1
20-Бўлим 24.3.2023 9,18 11,55 11,99
21-Бўлим 31.3.2023 9,27 12,14 13,12
22-Бўлим 7.4.2023 7,85 10,83 11,15
2023-йил 14-апрел ва 2023-йил 21-апрел кунларида эфирни тўхтатиб туриш жазоси туфайли вақтинчалик эфирга узатилмади.[5]
2023-йил 26-апрелда эфирни тўхтатиб туриш жазоси олиб ташланди.[6]
23-Бўлим 28.4.2023 7,01 2 8,78 1 9,78 1
24-Бўлим 5.5.2023 6,65 9,24 9,38 2
25-Бўлим 12.5.2023 8,65 1 10,24 10,92 1
26-Бўлим 19.5.2023 6,01 2 7,31 2 8,08 2
27-Бўлим 26.5.2023 6,13 7,75 8,36
28-Бўлим 2.6.2023 6,25 7,64 8,12
29-Бўлим
(Мавсум Финали)
9.6.2023 6,86 8,66 1 8,92

2-мавсум (2023-2024)

Бўлим Эфир куни Рейтинг
(ТОТАЛ)
Ўрин
(ТОТАЛ)
Рейтинг
(АБ)
Ўрин
(АБ)
Рейтинг
(АБC1)
Ўрин
(АБC1)
30-Бўлим 15.9.2023 5,06 3 6,80 2 7,17 2
31-Бўлим 22.9.2023 2 7,40 1 7,37
32-Бўлим 29.9.2023 5,49 6,92 7,91 1
33-Бўлим 6.10.2023 5,83 8,53 8,29
34-Бўлим 13.10.2023 7,03 10,22 9,96
35-Бўлим 20.10.2023 9,68 1 11,28 12,11
36-Бўлим 27.10.2023 7,08 2 10,04 9,64
37-Бўлим 3.11.2023 7,14 9,79 9,23
38-Бўлим 10.11.2023 6,95 10,42 9,63
39-Бўлим 17.11.2023 7,29 9,96 9,86
40-Бўлим 24.11.2023 6,60 10,40 9,10
41-Бўлим 1.12.2023 7,07 9,66 9,82
42-Бўлим 8.12.2023 6,74 9,22 9,22
43-Бўлим 15.12.2023 8,90 1 13,53 11,81
44-Бўлим 22.12.2023 9,11 12,58 12,29
45-Бўлим 29.12.2023 8,50 12,00 11,51
Янги йил байрами туфайли вақтинчалик эфирга узатилмади.
46-Бўлим 12.1.2024 8,59 1 11,37 1 11,33 1
47-Бўлим 19.1.2024 8,16 10,85 10,99
48-Бўлим 26.1.2024 9,04 12,09 10,96
49-Бўлим 2.2.2024 9,15 11,34 11,86
50-Бўлим 9.2.2024 8,67 11,31 11,09
51-Бўлим 16.2.2024 8,00 2 10,76 10,45
52-Бўлим 23.2.2024 7,97 1 9,95 9,84
53-Бўлим 1.3.2024 8,44 10,89 10,59
54-Бўлим 8.3.2024 7,68 9,97 9,52
55-Бўлим 15.3.2024 8,38 10,71 10,84
56-Бўлим 22.3.2024 7,45 10,73 9,95
57-Бўлим 29.3.2024 7,67 10,78 10,24
58-Бўлим 5.4.2024 7,39 9,59 9,17
Рўза ҳайити туфайли вақтинчалик эфирга узатилмади.
59-Бўлим 19.4.2024 9,19 1 11,79 1 11,53 1
60-Бўлим 26.4.2024 8,65 10,64 10,09
61-Бўлим 3.5.2024 8,60 11,91 11,76
62-Бўлим 10.5.2024 8,19 11,13 10,66
63-Бўлим 17.5.2024 7,55 10,19 9,96
64-Бўлим 24.5.2024 8,05 11,95 10,88
65-Бўлим 31.5.2024 8,11 10,26 10,23
66-Бўлим
(Мавсум Финали)
7.6.2024 8,68 10,61 10,69

3-мавсум (2024-)

Бўлим Эфир куни Рейтинг
(ТОТАЛ)
Ўрин
(ТОТАЛ)
Рейтинг
(АБ)
Ўрин
(АБ)
Рейтинг
(АБC1)
Ўрин
(АБC1)
67-Бўлим 13.9.2024 6.82 1 8.86 1 7.74 1
68-Бўлим 20.9.2024 6.26 7.66 7.53
69-Бўлим 27.9.2024 6.97 9.92 9.03
70-Бўлим 4.10.2024 7.10 8.92 9.07
71-Бўлим 11.10.2024

Манбалар

  1. ↑ „Сила Туркўғлининг партнёри аниқ бўлди - Бирсен Алтунташ“ (Туркча). Бирсен Алтунташ (2022-йил 31-август). 2022-йил 31-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 26-октабр.
  2. ↑ „Қизил шарбат сериалининг суратга олиш ишлари бошланди - Хабарлар“ (Туркча). Бох Оффиcе Туркия. 2022-йил 27-октабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 26-октабр.
  3. ↑ „Қизил шарбат сериалининг эфирга узатилиш куни очиқланди!“ (Туркча). ранини.тв. 2022-йил 16-октабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 26-октабр.
  4. ↑ „Қизил шарбат'нинг эфирга узатиладиган куни аниқ бўлди!“ (Туркча). ҳтҳаят.ҳабертурк.cом (15 эким 2022). 2022-йил 15-октабрда асл нусхадан архивланган.
  5. ↑ „Шоw ТВ РТÜК қарорини очиқлади: Қизил шарбат сериали нега эфирга узатилмади?“ (Туркча). Жумҳурият (газета). 2023-йил 15-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 15-апрел.
  6. ↑ „Эфирга узатилиш тўхтатиб турилган эди: Қизил шарбат учун қарор берилди“ (Туркча). Жумҳурият (газета). 2023-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-апрел.

Ташқи ҳаволалар