Qizilmiya

Қизилмия — дуккакдошларга мансуб кўп йиллик илдизпояли бегона ўт. Пояси сершох, дағал, бўйи 40-150 см, тик ўсади. Барглари мураккаб, тоқ пацимон, узунчоқ. Гуллари бинафша ранг, шода тўпгулга йиғилган. Меваси чўзинчоқ дуккак. Апрел-июнда гуллаб мевалайди. Уруғи ва вегетатив усулда илдизпояларидан кўпаяди. Илдиз системаси кучли ривожланади, 3 м чуқурликкача кириб боради. Илдизпояларидан ер усти новдалари ҳосил бўлади, уруғи қаттиқ қобиқли, 30-35° C ҳароратда кўкаради. Ўрта Осиёнинг ҳамма раёнларида, жумладан, Тошкент, Фарғона, Қашқадарё вилоятларида тарқалган. Ҳамма чопиқталаб экинлар, айниқса, беда ва донли экинлар орасида учрайди, суғориш каналлари бўйлари, ариқ ёқалари, боғ ва узумзорларда ўсади. Кураш чоралари: ерни ҳайдашда илдиз қолдиқларини йўқотиш; ниҳоллари пайдо бўлгач, экин қатор ораларига чуқур ишлов бериш; дон экинларига гербицидлар пуркаш[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Қизилмия“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Қ-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Биологияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |