Qizilqir
Қизилқир — неолит, жез даврига мансуб археологик ёдгорликлар мажмуаси. Вобкент дарёсининг қад. адоғи, Бухоро шаҳридан 40 км шим.-ғарбда жойлашган. 1953-йилда Я.Ғ. Ғуломов томонидан қайд этилган. 1953—60 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих ва археология институтининг Моҳондарё археологик экспедицияси ходимлари томонидан археологик қазишмалар ўтказилган. Тадқиқотлар натижасида Қ. археологик мажмуаси 4 даврга мансуб 4 та ёдгорливдан иборатли-ги аниқланган. Улардан давр жиҳатдан энг қад.си неолит даври (милоддан аввалги 4—3-минг йиллик)га оид манзилгоҳ ва мик-ролит (майда тош) қуроллар ясаш ус-тахонасининг ўрни бўлган. Ёдгорлик саҳнидан қўплаб чақмоқтош, ақиқ, оқ халцедон ва шаффоф тош жинсларидан ишланган микролит қуроллар қайд этилган. Улар Калтаминор маданиятиш хосдир.
2-ёдгорлик алоҳида-алоҳида 2 тепалик (қаранг-1 ва Қ.-2)дан иборат. Қ.-1 неолит даври манзилгоҳидан 400– 500 м жан.-ғарбда жойлашган. Ёдгор-лик доира шаклидаги тепалик бўлиб, диаметри 82–84 м, баландлиги 3,5 м. У ша-ғалли дўнглик устига қурилган 6 хонали бинодан иборат қўрғон шаклида қурилган. Бино атрофи қалин (2,4 м) пахса девор билан ўралган, майдони 23,5х23,5 м. Девор 3 м гача яхши сақланган. Пахса девор тиккасига ёрилмаслиги учун 20—55 см қалинликдаги пахса қаторига устига бир қатор 44х48х10 см ли хом ғишт терилган. Қўрғоннинг дарвозаси жан. томонда бўлган. Ичкарига эни 2 м ли торгина узун (саҳни 7,5—4,5 м) йўлак орқали кирилган. Бинонинг асосий қисмининг чор атрофи йўлаксимон (бўйи 13,7 м, эни 2,75 м) узун хоналар билан ўралган, 9х9 м ли квадрат шаклдаги катгагина заддан иборат бўлган. Қ.1 дан тош ёрғучоқлар, хум, сувдон, кўза, товоқ, сопол ҳайкалчалар, қора чироқ, сопол қозон, урчуқ тошлар ва бошқалар хил рўзғор буюмлари топилган. Қ.1 да ҳаёт милодий ИИИ асрда тугаган. Қ.1 қўрғонининг марказий зали девори остидан милоддан аввалги 2 минг йилликнинг 2 ярми (жез даври)га мансуб қабр қазиб очилган. Бу ёдгорлик Қ. мажмуига 3^пгорлик бўлиб, ундан бошоқсимон чизма нақш билан қопланган 2 дона сопол тувак топилади. Бу топилма Тозабоғёп маданиятита мансубдир.
Қ.2, Қ.1 дан тахминан 1 км жанубида жойлашган ярим ертўла тарзидаги қадимий чайла харобаларидан иборат. Майдони 600 м2. Қ.2 да чайлаларнинг олд томонидан ўчоқлар, хўжалик ўралари, сопол идишлар (товоқ, това, хумча, қозон ва бошқалар), рўзғор буюмлари (ёғлоғи, ёрғучоқ, темир пичоқ, қайроқ, урчуқтошлар ва бошқалар), безаклар (узум боши ва мушт шаклларидаги 2 маржон ва бошқалар) ва турли қуроллар (уч парракли темир пайкон, мис бигиз ва бошқалар), шунингдек, сопол ҳайкалчалар, кумуш танга ва бошқалар топилган. Қ.2 шубҳасиз Қ.1 қўрғонида истиқомат қилган аҳолининг ёзги турар жойларининг харобаси эди.
Адабиёт
- Гулямов Я.Г., Археологические работн к западу от Бухарского оазиса. Трудн Института истории и археологии, внп. 8, Т., 1956.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |