Qizilquloq
Қизилқулоқ – қурбақабошлар уруғига мансуб калтакесак. Ўрта Осиё ва Қозоғистон чўлларида тарқалган. Танаси 24 см ча. Усти қум ранг, сарғиш ва кулранг доғли, тўрсимон нақшли; қорин қисми оқ, кўкрагида қора доғлари бор (бу доғлар ёш индивидларида бўлмайди). Қ. қум тепаликларнинг пастки қисмида бир неча уя қазийди ва ундан қишда урчиш даврида фойдаланади. Уясига бошқа калтакесакларни киритмайди. Ёзда қумга кўмилиб ётади. Хавф сезганда душманини чўчитиш учун оғзини катта очиб, оғиз четидаги қизил ва яшил тусда товланадиган тери пардани ёйиб юборади (номи шундан). Йилда икки марта 2—6 тадан тухум қўяди. Ҳашаротлар ва уларнинг личинкаси, баъзан ўсимлик барги ва мевалари билан озиқланади.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |