Qizilqumit
Qiyofa
Қизилқумит (Қизилқумда топилган, номи шундан) — мураккаб оксидлар гуруҳига мансуб янги минерал. 1981-йилда топилган. Таркиби шреерит (У2Т130,)га ўхшаш. Албитлашган углеродли-кремнийли жинсларда учрайди. Қ. кремнийли сланецларнинг ўта ингичка ўзаро кесишган томирчаларида хлорит, пирит, рутил билан бирга учрайди. Қ. доначалари призматик габитусга эга, уз. 0,01 мм дан 0,2 мм гача. Шаффоф эмас. Ранги қора, ялтираши шиша каби, баъзан мумсимон кўринишгача ялтирайди. 320—390° да қиздирилганда рутилга айланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |