Қизилтан (қозоқча: Қызыл таң) – аввалги Верний савдо уйининг биноси, Олмаотанинг Жибек жўли шоҳ кўчаси 63-уй манзилида жойлашган, ХИХ аср охири – ХХ асрга мансуб меъморий ёдгорлик. 1912-йил меъмор А. П. Зенков лойиҳаси асосида ёки бошқа маълумотга кўра, 1896-йил Ис’ҳоқ Габдулвалиев дўкони учун меъмор П. В. Гурде лойиҳаси асосида[1] қурилган. 1982-йилдан бери давлат томонидан республика аҳамиятга эга тарихий ва маданий ёдгорлик сифатида ҳимояланган.

Қизилтан
қозоқча: Қызыл таң
Файл:Здание «Кызыл-Тан».жпг
Қизилтан биноси. 2020-йил
Жойлашуви Олмаота, Қозоғистон
Координаталар 39°39′17″Н 66°58′33″Э / 39.654755107080014°Н 66.97570140350913°Э / 39.654755107080014; 66.97570140350913
Тури бино
Асосчи Ис’ҳоқ Габдулвалиев
Асосий саналар 1896-йил
Ҳолати Республика аҳамиятига эга тарихий ва маданий ёдгорлик
Map
Қизилтан харитада

Меъморчилиги

Бино тўртбурчаклар тархга эга ва симметрик композицияни ҳосил қилади. Икки қаватли ҳажмни эгаллаган марказий гумбаз симметрия ўқи бўлиб хизмат қилади. Ўзининг тангачали томи билан гумбаз кичик шпил билан қопланган. Марказий ва ён қисмлардаги фронтонлар фигурали устунлар, ўйма карнизлар ва валанслар билан безатилган. Бинонинг умумий майдони 1450 м² ни ташкил қилади[2].

Тарихи

Файл:Магасин купза Габдулwакижеwа.жпег
Савдогар И. Габдулвалиэвнинг дўкони. 1911-йил

1895-йил 19-августда қозонлик татар савдогари ва Тошкент биринчи гилдиясининг аъзоси Ис’ҳоқ Габдулвалиэв Верний шаҳар кенгашига ўзига тегишли бўлган 441-сонли жойда дўкон қуриш учун ариза топширди. Баъзи манбаларга кўра, бино 1896-йилда меъмор П. В. Гурденинг Ис’ҳоқ Габдулвалиэвнинг дўкони учун лойиҳаси бўйича қурилган. 1901-йилда ушбу бинонинг қурилиши муносабати билан А. К. Колоколов раислигида „Савдогар Ис’ҳоқ Габдулвалиэвнинг шаҳар меъмори Гурдени ҳақорат қилганликда айблангани иши“ кўриб чиқилган[1].

Габдулвалиэвнинг сўроқ баённомасига кўра, у шундай деган:

Гап шундаки, беш йил олдин Гурде мен учун дўкон қурган, аммо шифтлари паст бўлиб чиққан. Кейинчалик мен Гурдега унинг ходимлари орқали дўконни қайта таъмирлашни сўраб мурожаат қилганимда, у қатъиян рад этди ва: „Мен буни 1000 рубл учун ҳам қилмайман…“, деди.

Энсиклопедик адабиётларда кўпроқ учрайдиган бошқа манбаларга кўра, бино 1912-йилда Габдулвалиэв учун меъмор А. П. Зенковнинг лойиҳаси бўйича қурилган[2].

Ис’ҳоқ Габдулвалиэвнинг вафотидан сўнг, бино унинг ўғли Қуддусга, шунингдек, Ис’ҳоқнинг рафиқаси ва бошқа ўғилларига мерос бўлиб ўтди. Совет ҳокимияти ўрнатилгандан сўнг, бино миллийлаштирилди[3]. 1931-йилда бинода Торгсин дўкони очилди.

1979-йил 4-апрелда Олмаота шаҳар халқ депутатлари кенгаши ижроия қўмитасининг „Олмаота шаҳрининг тарихий ва маданий ёдгорликлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида“ги 139-сонли қарори қабул қилинди, унга дўкон биноси ҳам киритилган[4]. Қарорда ёдгорликларни сақлаш тўғрисидаги буйруқни бажариш ва уларни тиклаш лойиҳаларини ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

1979—1980-йилларда бино тўлиқ таъмирланди. 1981-йилдан бери бинода ихтисослаштирилган мато дўкони фаолият юритиб келмоқда[2]. Совет даврида у Марказий универсал дўконнинг филиали бўлган[5].

1982-йил 26-январда бино Қозоғистон ССР миллий аҳамиятга эга тарихий ва маданий ёдгорликлар рўйхатига киритилган[6].

2008-йилдан бери бино „Қизилтан“ МЧЖ матолар уйига тегишли бўлиб, у тендер орқали 10 йиллик ишончли бошқарувга ўтказилган[3].

2009-йил 15-июнда бинода ёнғин содир бўлди. Ёнғин ер тўладан бошланиб, кейин биринчи қаватга тарқалди. Ёнғинни ўчиришга ўн иккита ўт ўчириш машинаси ва тахминан 50 нафар ўт ўчирувчи сафарбар этилди. Бинодан (дўкон ва Қизилтанда жойлашган Казкоммерцбанк филиали) одамлар эвакуация қилинди[7]. Натижада, бинонинг томи тахминан 50-70 м² майдонда ёниб кетди ва омборхона жойлашган дўконнинг қўшимча биноси бутунлай вайрон бўлди[8].

2021-йил 20-апрелда бинонинг бир қисми бузиб ташланиши эълон қилинди. 2017-йилда Архитектура бошқармаси мавжуд иншоотни бузиб ташлаш билан ер ости автотураргоҳи бўлган маъмурий бино қуриш учун меъморий ва режалаштириш топшириғини берди. Дастлабки лойиҳа 2019-йилда тасдиқланган[9].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Н. Букетова. „Кто и когда построил «Кызыл-Тан». Мифы и реальность“ (ру). 2012-йил 25-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 26-январ.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 Алма-Ата. Энциклопедия, 60000 экз, Алма-Ата: Гл. ред. Казахской Советской энциклопедии, 1983 — 297-бет. 
  3. ↑ 3,0 3,1 Администрация Медеуского района Алматы. „Дом купца И. Габдувалиева“ (ру). 2012-йил 25-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 26-январ.
  4. ↑ „Решение Исполнительного комитета Алма-Атинского городского Совета народных депутатов от 4 апреля 1979 года № 139 «Об утверждении списка памятников истории и культуры города Алма-Аты»“. 2018-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 3-феврал.
  5. ↑ Святослав Антонов. „ЦУМ – первый молл в Казахстане“. вохпопули.кз (2015-йил 19-феврал). 2018-йил 25-сентябрда асл нусхадан архивланган.
  6. ↑ „Постановление Совета Министров Казахской ССР от 26 января 1982 года № 38 «О памятниках истории и культуры Казахской ССР республиканского значения»“. 2013-йил 21-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 15-январ.
  7. ↑ Арыстан Шикпаев. „“Кызыл Тан” в огне“ (ру). 2009-йил 17-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 16-июн.
  8. ↑ Арыстан Шикпаев. „Пожарные спасли здание магазина «Кызыл-Тан»“ (ру). 2009-йил 19-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 16-июн.
  9. ↑ „Алматинцы обеспокоены, что историческое здание дома тканей "Кызыл-Тан" может пойти под снос | Казакҳстан Тодай“ (ру). www.кт.кз. 2021-йил 23-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 23-ноябр.

Ҳаволалар