Qiziltasma
Қизилтасма, чумчуқтили, бургун — торондошларга мансуб бир йиллик бегона ўт. Пояси ётиб, баъзан кўтарилиб ўсади, бўйи 25—60 см. Сершох, бўйи баробар барг билан қопланган. Барглари эллипссимон, наштарсимон, калта бандли, тўпгули барг қўлтиғида жойлашган. Уруғи пишиб етилгандан кейин ҳам гулқўрғони қўнғирқизил ўралганича қолади. Уруғи майда, қора, уч қиррали. Ўқ илдизли, тупроққа 20— 30 см гача кириб боради. Қ. барча лалмикор ва суғориладиган ерлардаги ғалла, айниқса, кузги дон экинлари, пахта майдонларида кўп учрайди, тупроқ танламайди. Дориворлик хусусиятига эга.
Кураш чоралари: далаларга экишдан аввал трефлан (1—1,5 кг/га), экиш вақтида эса которан (1— 1,6 кг/га), котофор (1 — 1,3 кг/га) ва прометрин (1,3—2,6 кг/га)нинг сувли суспензияси сепилади; маккажўхори экиладиган майдонларда атразин (1 кг/га), агелон (0,8 кг/га) қўлланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |