Қизилтепа — Ўзбекистон Республикади Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги шаҳар, туман маркази. Темир йўл стансияси. Қизилтепадан вилоят маркази (Навоий шаҳри) гача 54 км. Аҳолиси 12 минг кишидан зиёд (2004). Шаҳар ёнидан Човли ариғи ўтган. Пахта тозалаш, ғишт, ун заводлари, нефт маҳсулотлари омборхонаси, МТП, қурилиш ташкилотлари, алоқа, транспорт корхоналари бор. Кичик ва ўрта бизнес корхоналари, микрофирмалар, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолият кўрсатади. Умумий таълим, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, лицей, интернат мактаби, агросервис касб-ҳунар коллежи, туман марказий кутубхонаси, клуб муассасалари, маданият ва истироҳат боғи, музей, стадион бор. Туман марказий касалхонаси, поликлиника, тез тиббий ёрдам бўлими ва бошқалар тиббий муассасалар аҳолига хизмат кўрсатади. Қизилтепадан Катта Ўзбекистон тракти, темир йўл ўтган. Қизилтепадан Навоий, Ғиждувон, Шофиркон, Вобкент шаҳриларига автобус ва маршрутли таксилар қатнови йўлга қўйилган.[1]

Қизилтепа
шаҳар
40°02′10″Н 64°51′01″Э / 40.03611°Н 64.85028°Э / 40.03611; 64.85028
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Навоий вилояти
туман Қизилтепа (туман, Навоий вилояти)
Ҳукумат
 • Қизилтепа тумани ҳокими Бобомуродов Бекзод Нуриддинович
Аҳолиси
165 721
Вақт минтақаси УТC+5
Автомобил коди 98
Qiziltepa xaritada
Qiziltepa
Қизилтепа
Qiziltepa xaritada
Qiziltepa
Қизилтепа

Адабиётлар

  1. ↑ "Қизилтепа" ЎзМЕ. Қ-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил