Qizjibek
"ҚИЗЖИБЕК" — қозоқ халқ эпоси. Қозоқ фолклорининг энг етук лирикепик асарларидан. тахминан ХВИИ асрларда яратилган. Асарда Тўлаган билан Қизжибек ўртасидаги соф муҳаббат улуғланган, озодлик учун кураш, севгига садоқат, ватанпарварлик, дўстлик ғоялари илгари сурилган. Асарнинг илк нусхаси (Қадимги қирғиз қўшиғи "Қизжибек") 1887-йилда ёзиб олинган. "Қ"нинг турли йилларда ёзиб олинган 11 нусхаси Қозоғистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтида сақланади. Шулардан Қозоғистонда ёзиб олинган ва 1894-йилда Қозонда нашр этилган "Қизжибек қиссаси" варианти кенг тарқалган. Лекин ҳажми ва деталларининг аниқлиги жиҳатидан 1887-йилдаги нусхаси "Қ."нинг бошқа вариантларига нисбатан мукаммалроқҳисобланади. "Қ" қўп оқинлар репертуарида учрайди. Ўзбекистонда "Қ"нинг Эргаш Жуманбулбул ўғли томонидан 1927-йилда ёзилган қўлёзма нусхаси Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институти фолклор архивида сақланади. Асар сюжети асосида Е.Г.Брусиловский "Қ" операсини яратган (1974).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |