Qizketgan
Қизкетган — Қорақалпоғистон Республикасидаги шаҳарча (1958-йилдан). Нукус шаҳар Кенгашига қарашли. Амударё соҳилида, Нукус — Тахиатош автомобил йўли устида, Нукусдан 10 км нарида. Аҳолиси 23,9 минг киши (2003). Ғишт, мармар, асфалт-бетон заводлари, 3 қурилиш ташкилоти, қурилиш комбинати, автокорхоналар бор. Умумий таълим мактаблари, маданият уйи, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, поликлиника, дорихона ва бошқа тиббий муассасалар мавжуд.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |