Қобиқ (техника ва эластиклик назариясида) — иккита эгри чизиқ сирт билан чегараланган қаттиқ жисм; сиртлар орасидаги масофа бошқа иккита ўлчамига нисбатан кичик бўлади. Шаклига қараб доиравий, силиндрлик. эллиптик, конуссимон, тороидал ва бошқа; сирт геометриясига қараб мусбат (сферик ва эллипсоидал), манфий (гиперболоид, параболоидлар) ҳамда нол (силиндрик ва конус) эгриликдаги хилларга; материалига қараб, изотопли ёки анизотопли хилларга бўлинади. Қ. темир-бетон, пўлат, ёғоч, енгил қотишмалар, пластмасса ва бошқа қурилиш материалларидан ишланади. Қ. биноларнинг ёпма ва ораёпмаларида, учиш аппаратлари, кемалар, суюқлик резер-вуарлари, машина қисмлари ва бошқаларда қўлланади. Физикада атом электрон қобиғи (қаранг Атом).