Бердиев Қобул Раимович (ўзбекча: Бердиев Қобул Раимович; 1955-йил 5-апрел, Тошкент вилояти Оққўрғон тумани) – ўзбек давлат арбоби, генерал-полковник. Мудофаа вазири (2008—2017), Фавқулодда вазиятлар вазири (2006—2008) лавозимларида ишлаган.

Бердиев Қобул Раимович
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири
Мансаб даври
2008-йил 17-сентабр – 2017-йил 4-сентабргача
Президент Ислом Каримов
Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Руслан Мирзаев
Вориси Абдусалом Азизов
О’збекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири
Мансаб даври
2006-йил 5-феврал – 2008-йил 4-январгача
Президент Ислом Каримов
Ўтмишдоши Бахтиёр Субанов
Вориси Қосимали Аҳмедов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1955-йил 5-апрел (1955-04-05) (71 ёш)
Оққўрғон тумани, Ўзбекистон ССР
Мукофотлари 1-darajali Shon-sharaf ordeni2-darajali Shon-sharaf ordeni
Хизмат йиллари 1976-йилдан
Унвони Генерал-полковник

Ҳаёти

Маълумоти – олий, 1976-йилда Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртини ва 1988-йилда Фрунзе номидаги ҳарбий академияни тамомлаган.

1976—1998 – Қуролли кучлар хизматида.

1998—2000 – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғининг ўринбосари.

2000—2003 – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бирлашган штаби бошлиғининг ўринбосари.

2003—2006 – Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти бошлиғи.

2006—2008 – Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири.

2008—2008 – Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони.

2008—2017 – Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири[1].

2017-2018 – О'збекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси бошлиғи.

2018-йил 20-апрелдан 2023-йил 8-сентябргача – Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси бошлиғи[2].

Манбалар