Qobul Maqsetov
Мақсетов Қобул (1929.16.1, Қўнғирот тумани — 2002.17.2, нукус) — қорақалпоқ (|юлклоршуноси. Ўзбекистонда (1979) ва Қорақалпоғистопда (1973) хизмат кўрсатган фаи арбоби, филология фанлари доктори (1966), профессор (1968). Хўжайли псд. билим юр-тини (1949) ва Қорақалпоқ педагогика институтини (1953) тугатгап. Аввал мактабда ўқитувчи (1949 — 53), кейинчалик мазкур интда қорақалпоқадабиёти кас|)едрасида катта ўқитувчи, мудир (1953—1957). Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпо-гистон (|)илиалининг Тарих, тил ва адабиёт институти катта илмий ходими, бўлим мудири (1959—1962), директори (1963—1992). Илмий асарлари қорақалпоқ фолклорига, қорақалпоқ қаҳрамонлик эггосига бағишданган. Унинг қорақалпоқ тилидаги "Қорақалпоқ қаҳрамонлик эпоси „Қирқ қиз“ (Нукус, 1962), „Қорақалпоқ қаҳрамонлик достонлари поэтикаси“ (Т., 1965), „Қорақалпоқ фолклори эстетикаси“ (Нукус, 1971), „Қорақалпоқ эпоси. Қурбонбой Тожи-боев репертуаридаги достонларнинг бадиий хусусиятларига доир“ (рус тили-да, 1976) асарлари қорақалпоқ фолк-лоршунослиги ривожида муҳим рол ўйнади. „Фолклор ва адабиёт“ ("Ну-кус, 1975) мақолалар тўплами ҳозирги қора-қалпоқ адабиёти муаммоларига багишланган. Бердақ номидаги Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати (1976).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |