Қобуснома
|
Эрон Молик Миллий музейи кутубхонасида жойлашган Қобуснома қўлёзмасининг 1349-йилдаги охирги саҳифаси | |
| Асл номи | Мавъизатномаи Кайковус |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | Унсур ал-Маолий (Кайкавус) |
| Таржимон(лар) | Муҳаммад Ризо Огаҳий |
| Мамлакат | |
| Тил | Форсча |
| Ўзбек тилида нашр этилган санаси |
|
Қобуснома — Кайковус (асл исми Унсур ал-Маолий) томонидан ХИ асрнинг 82–83-йилларида форс тилида ёзилган асар[1]. Шарқ ва Марказий Осиё халқлари орасида кенг тарқалган ахлоқий-таълимий асар, форс-тожик бадиий насрининг биринчи ва йирик ёдгорлиги.
Энди бу “Насиҳатнома” жомеининг сўзи булдурким, туркий иборати била мастур бўлур.
Бу пандни жам этгувчи амир Унсурулмаолий Кайковус бинни Искандар бинни Қобус бинни Вушмагир ўзини(нг) фарзанди Гилоншоҳга дедики:
“Эй фарзанд, мен қарибман ва ожизлик менга ғолиб бўлубдур, ўлим вақти яқин келибдур, азллийнинг ёрлиғи бир китобдурки, уни ҳеч чора кўрувчининг қўли ҳийлагирлик била йўқ қила олмағусидур...”
Асар тарихи
| Викииқтибосда Қобусномага тегишли иқтибослар мавжуд. |
ХИ асрнинг 82–83-йилларида Мозандарон (Табаристон) ҳукмдори Шамс ал-Маолий Қобуснинг набираси Кайковус ўз ўгли Гилоншоҳга атаб “Мавъизатномаи Кайковус” (таржимаси: “Кайковуснинг насихатномаси”) асарини ёзган[2]. Ушбу асарни бобоси подшоҳ Шамс ал-Маолий Қобус шарафига “Қобуснома” деб атаган[1]. А.Й.Кримский, Василий Бартолд, Евгений Бертелс каби шарқшунос олимлар асарни ўрганиш устида илмий тадқиқот ишларини олиб боришган[3].
Таржималари
1432-йилда Мержомак Аҳмад ибн Илёс томонидан турк тилига, 1702–1705-йиллар Ҳасан Пошша Назмизода Муртозо томонидан яна турк тилига, 1786–1787-йилларда Муҳаммад Сиддиқ Рашидий томонидан уйғур тилига, 1881-йилда Қаюм Носирий томонидан татар тилига, ХИХ асрда инглиз, немис (1881), франсуз (1886) ва рус тилларига таржима қилинган[3]. 1935-йилда Теҳрон университетининг профессори, адиб Саид Нафисий ушбу асарни Теҳронда нашр эттирган.
1860-йилда ўзбек тилига илк маротаба шоир ва мутафаккир Муҳаммад Ризо Огаҳий томонидан таржима қилинган. Асарнинг ўзбек тилига таржима қилиниши шаҳзода Феруз Муҳаммад Раҳимхон ИИ топшириғи билан бўлган. Унинг қўлёзма нусхаси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Шарқшунослик институтида қўлёзмалар фондида ва Санкт-Петербургдаги “Салтиков-Шчедрин” номли кутубхонада сақланади[1][4].
Нашрлар
“Қобуснома” асари 1965, 1973 ва 1986-йилларда адабиёцҳунос олим Субутой Долимов сай-ҳаракатлари билан 3 маротаба нашрдан чиқарилган[1]. Ушбу нашрларда асарнинг баъзи боблари давлат мафкурасига зидлиги туфайли қисқартиришга учраганлиги таъкидланади[3]. 1994-йил “Истиқлол” нашриёти томонидан[1], 2019-йилда эса “Ўқитувчи” нашриёти томонидан қайта нашр этилган[5].
Тузилиши
Асарнинг 1994-йилги нашри муқаддима ва 44 бобни ўз ичига олган. Ушбу нашрга Огаҳийнинг қўлёзмаси, Евгений Бертелснинг рус тилидаги таржимаси ва Саид Нафисийнинг Теҳрон нашри асос қилиб олинган.
Асарда Қуръон суралари, Муҳаммад пайғамбарнинг фаолияти ва кўрсатмаларини ифодаловчи ҳадислар, ҳикматли ривоятлар, мақоллар, шеър ва латифалар жой олган[1].
Ёритилган мавзулар
Дастлабки 4 боби Ҳақни танимоқ, Пайғамбарларнинг хилқати (яратилиши), Аллоҳ неъматига шукур қилмоқ ҳақида бўлиб, қолган 40 боби ота-онани ҳурматлаш, илм ва санъатни эгаллаш, ҳарб, савдо, деҳқончилик ишлари ва ҳунарни ўрганиш, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, фарзанд тарбияси, саховат ва жувонмардлик каби кўплаб масалаларни ўз ичига олади. Асарда ҳунар ва илм жамият тараққиётининг асосий омиллари деб қаралади. Одамлар 3 гуруҳга бўлиниб, уларнинг жамиятда тутган ўрни белгиланади; одамларнинг фазилатлари ҳам 3 гуруҳга бўлинади: ақллилик, ҳақгўйлик, жувонмардлик.
Кайковус дунёдаги мавжудотни бир-бири билан боғлиқ ва муросасиз деб талқин қилади. У киши руҳиятини ҳам 2 гуруҳга бўлади: жисмоний сезгини модда, руҳий ҳиссиётни эса “жон” билан боғлайди ва буларнинг бирини моддий, иккинчисини руҳий ҳаёт маҳсули деб кўрсатади. Унинг фикрича, дунёдаги ҳамма нарсалар яралиши ва моҳият эътибори билан илоҳийдир. Зеро, инсон Худони танимоқ учун авваламбор ўзини билмоғи, яъни “созга қараб созандани танимоғи лозим”, дейди.
Манба
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 Кайковус (Унсур ал-Маолий). Қобуснома. Тошкент: "Истиқлол" нашриёти, 1994 — 173-бет.
- ↑ Малоҳат БАДАЛБАЭВА. „«Қобуснома» асарида ёшлар тарбияси“. Ҳуррият. Қаралди: 16-май 2024-йил.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 Сожида, Тўхтаева (1-феврал 2023-йил). „"ҚОБУСНОМА" АСАРИ НАСҲРЛАРИГА ДОИР БА'ЗИ МУЛОҲАЗАЛАР“. ИНТЕРНАТИОНАЛ CОНФЕРЕНCЕС. 270-273-бет.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ „КАЙКОВУС «ҚОБУСНОМА«ДАН“ (30-май 2020-йил). Қаралди: 16-май 2024-йил.
- ↑ Кайковус. Қобуснома. Тошкент: “Ўқитувчи” нашриёти, 2019 — 208-бет. ИСБН 978-9943-22-355-4.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |