Қочириш, уруғлантириш — урғочи чорва молларини урчитиш усули; урғочи молларни эркаклари билан табиий ёки сунъий жуфтлашиши уруғлантириш. Урғочи молларни Қ. уларнинг оптимал жинсий сиклида амалга оширилади (қаранг Куйикиш), жумладан, сигирларда йил давомида туққанидан кейин жинсий сиклнинг биринчи (18 — 30 кундан сўнг) ёки иккинчи (60—80 кундан сўнг) босқичида ўтказилади. Қўй, эчки, йилқи, туя, гўштдор зотли қорамоллар мавсумий — қўй-эчкилар октабр-ноябр ойларида, от, туя, гўштдор зотли қорамоллар баҳорёз ойларида қочирилади. Чўчқаларда Қ. йил давомида ўтказилади. Қ. тухум ҳужайрани оталантириш билан якунланади.

Ҳайвонлар, асосан, эркин шароитда (эркак ва урғочи моллар яйловда отар ёки қўтонда бирга боқилганда) ҳамда станокда ва сунъий усулда (эркак ва урғочи моллар бир-биридан ажратиб боқилганда) қочирилади. Станокда ва сунъий усулда Қ. режали назорат остида эркак молдан насл олишда фойдаланиш, йил давомида насл олиш вақтини тартибга солиш ҳамда ҳайвонларни танлаш имконини беради. Қорамолчилик, қўйчилик, эчкичиликш Қ.нинг энг самарали усули сунъий қочириш ҳисобланади.

Яна қаранг