Зиёсферада исми Қодир ва фамилияси Тожиев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Қодир Тожиев (1921-йил, 10-май Тошкент — 2001-йил, 2-январ) — диктор. Ўзбекистон халқ артисти (1990). Тошкент педагогика институтини тугатган (1938). Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси (1941—43). 1947—91 йиллар Ўзтелерадиокомпаниясида диктор. Тожиевнинг дикторлик услуби юксак актёрлик маҳорати, кўтаринки жозибаси, маънодор интонацияси, таъсирчанлиги, содда ватушунарлилиги билан ажралиб туради. 3 мингдан ортиқ хужжатли филмга овоз берган. Мумтоз ва замонавий шеърият намуналарини ифодали, ўзига хос, алоҳида маҳорат билан ўқиган. "Эл-юрт ҳурмати" ордени (1998), "Жасорат" медали (1994) билан мукофотланган.