Зиёсферада исми Қодир ва фамилияси Зокиров бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Зокиров Қодир Зокирович (1906. 25.7, Жалолобод — 1992-йил, 8-сентябр, Тошкент) — ботаник, Ўзбекистон Фанлар Академияси академик (1956), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1956), биология фанлари доктори (1951), профессор (1951). Самарқанд Давлат Университети тугатган (1933). Ўрта Осиё университети ўсимликлар систематикаси ва географияси кафедраси доценти (1941 —43), Низомий номидаги Тошкент педагогика институти ботаника кафедраси мудири (1943—52), Ўзбекистон Фанлар академияси Ботаника институти директори (1952—56), Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги Фанлар академияси президенти (1957–61). Фарғона педагогика институти ректори (1963-66), 1966-йилдан Ўзбекистон Фанлар академияси Ботаника институти Ўсимликлар ресурси бўлими мудири. Илмий ишлари ўсимликлар (таксономик бирликлар) системаси, флора, ўсимликлар қоплами ва ўсимликлар хом ашёларини ўрганишга оид. Ўсимликшунос-систематик сифатида кампирчопондошлар, торондошлар, кўкнордошлар, ҳилоладошлар ва б. оилаларни ўрганиб, янги туркум ва турларни кашф этди. Ўзбек тилида ботаника терминларини яратишга асос солди. 3. кўп жилдли "Ўзбекистон флораси"ни тузишда фаол қатнашди. "Русча-ўзбекча ботаника атамаларининг қисқача изоҳли луғати"ни (бошқа муаллифлар билан бирга, 1963), кейинчалик "Ботаникадан русча-ўзбекча энсиклопедик луғат"нинг И жилдини чоп этди (Х. Жамолхонов билан ҳамкорлик-да). Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1968).

Зокиров Қодир Қодирович
Таваллуди 25-июл 1906-йил
Жалолобод, Андижон, Фарғона вилояти
Вафоти 9-август 1992-йил(1992-08-09)
(86 ёшда)
Тошкент, Ўзбекистон
Истиқомат жойлари ЎзССР
Фуқаролиги ССРИ
Соҳаси Ботаника
Таълими Педагогика Академияси
Машҳур ишлари Ўрта Осиё набототи ва географияси номенклатураси
Мукофотлари Беруний Давлат Мукофоти (1968)

Ҳаволалар