Qodir baxshi
Қодир бахши (тахаллуси; асл исми Абди Раҳимов; 1937-йил 16-апрел – Деҳқонобод тумани Чалка қишлоғи – 1986-йил 29-август) – ўзбек бахшиси.
Қодир бахши | |
|---|---|
| Таваллуди |
Абди Раҳимов 16-апрел 1937-йил ЎзССР, Деҳқонобод тумани, Чалка қишлоғи |
| Вафоти |
29-август 1986-йил (49 ёшда) ЎзССР, Деҳқонобод тумани, Чалка қишлоғи |
| Жанрлар | Достончилик |
| Касби | Бахши |
| Фуқаролиги |
|
Ҳаёти
Бухоро педагогика институтини тугатган (1966). Бахшилик сирларини дастлаб бобоси Турди бахшидан ўрганган. Сўнг Умир шоир Сафар ўғлига шогирд тушган. 18 ёшида мустақил достончи бўлиб етишган Қодир бахши 1960-йилларда Қашқадарё ва Сурхондарёда, Тожикистон ва Туркманистонда яшаётган кекса бахшилар даврасида бўлиб, улар репертуарини, достон ижрочилик маҳоратини, дўмбира чертиш санъатини эгаллаган. Унинг репертуари бой ва ранг-баранг. „Алпомиш“, „Ёдгор“, „Кунтуғмиш“, „Ширин билан Шакар“, „Рустам“, „Муродхон“, „Юсуф билан Аҳмад“, „Юсуф ва Зулайҳо“, „Гўрўғлининг туғилиши“, „Зайдиной“, „Гўрўғли ва Юнус пари“, „Шаҳиднома“ сингари 70 га яқин достонлар, кўплаб терма ва эртакларни ижро этган. Аммо у билган достонларнинг жуда оз қисми ва бир неча термалар ёзиб олинган.
Қодир бахши фақат репертуарининг бойлиги билан эмас, балки ёқимли, ширадор овози, айниқса, мусиқа асбобларини яхши чала олиш иқтидори билан ажралиб турган. У дўмбирадан ташқари, дутор, рубоб, тор, ғижжак, қўбизда моҳирлик билан куйлар ижро этиб, достон ёхуд терма айтаверган ё, аксинча, бошқа чолғу асбобларидаги куйларни дўмбирада ижро этган. Қодир бахши республика бахшилар кўрик-танловининг 5 марта ғолиби, Москва (1971) ва Парижда (1974) ўтган халқ ижодкорлари халқаро конгрессларининг лауреати. Қодир бахшининг „Ойчинор“ (1984), „Жорхун мастон“ (1989) достонлари, „Норгулой“ достонидан парча ва қатор термалари чоп этилган. Унинг номида кинотеатр, мактаб бор. Деҳқонободда уймузейи ташкил этилган[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Қодир бахши“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Қ-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Адабиётлар
- М. Муродов; А. Эргашев. Алпомишнома, 1-китоб, 1999.
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |