Qodiriya GES
Қодирия ГЕС — Тошкент вилояти Қибрай тумани ҚибрайГЕС қишлоғида жойлашган. Чирчиқ-Бўзсув сув-энергетика трактиш қурилган дастлабки электр ст-ялардан бири, унитар корхона. Деривация типида. 1933-йил 1 майда ишга туширилган. ГЕС нинг умумий қуввати 13,2 МВт. Ст-яда ҳар бирининг қуввати 3,3 МВт дан иборат бўлган 4 та тик гидроагрегат ўрнатилган. ГЕС гидроузели таркибига узунлиги 19 м, баландлиги 6 м, умумий ҳажми секундига 100 м³ сув ўтказишга мўлжалланган бош тўғон, уз. 5049 м, секундига 65 м5 сув ўтказишга мўлжалланган деривация канали ҳамда босим ст-я иншооти киради. Ўзбекистонда биринчи ишга туширилган 35 кВ кучланишли электр узатиш тармоғи 1933-йилда ст-ядан Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлик заводига тортилган. 2003 йилда 105,3 млн. кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |