Qodiriylar
Қодирийлар — тасаввуф тариқати. ХИИИ аср охирида Ироқда ташкил топган. Абдулқодир Гелоний (1077—1166) асос солган деб ҳисобланади. Абдулқодир Гелонийнинг ўзи суфий бўлмаган, лекин унинг машҳурлигидан тасаввуфий билиш йўлининг ғоя ва тажрибаларини оммага сингдиришда фойдаланилган. Қ. штоҳида гуруҳлардан ташкил топган, қарашлари жиҳатдан суннийликка мансуб. Қ. тасаввурига кўра, тариқат асосчисининг тариқатга аъзолиги давом этаверади, у тариқат тарафдорларини воситачи орқали бошқаради. Қ.да ҳамма аъзолар учун мажбурий бўлган тасаввуф йўли йўқ. Тариқатни бошқариш анъана бўйича наслдан наслга ўтади. Қ.нинг ижтимоий таркиби ҳар хил бўлган. Улар жамоа бўлиб (само, хадра, лайлиё), овоз чиқармасдан алоҳида ҳолда (зикри хафий) ҳамда баланд овозда (зикри жаҳрий) умумий зикр тушишган. Тариқат аъзолари бошларига кигиз телпакча кийиб юрган. Телпакчада Қ.нинг тимсоли — уч қатор гулбаргли яшил гул бор. Абдулқодир Гелоний шарафига ҳар йили бўладиган тантаналар — уларнинг асосий байрамидир. Абдулқодир қабри устига мадраса, работ, масжид қурилган бўлиб, Бағдоднинг асосий қадамжоларидан бири ҳисобланади. Ҳозирги вақтда Шарқий ва Шимолий Африкада, Судан, Ироқ ва Покистонда Қ.нинг мавқеи кучли (Ироқ ва Покистондаги Қ. гуруҳи Бағдоддаги масканни тариқатнинг маркази деб эътироф этади).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |